Чоршанба, 18.09.2024, 06:56
| RSS

Ижодкор

Сайт ҳақида

Ассалому алайкум!

Ўзбекистондан ташқаридаги давлатларда яшаётган кўп сонли ўзбек ижодкорларининг ўзаро алоқаларини тиклаш, уларни бир ерда фикран жам этиш мақсадида, камтаргина бўлсада ушбу ijodkor.com сайтини яратишни мақсад қилдик.

Насиб қилса, сизларнинг маънан қўлловинингиз билан ушбу сайтда Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва умид қиламизки бошқа давлатларда яшаётган ўзбек ижодкорларининг янги асарлари билан танишамиз, ўз мулоҳазаларимизни билдириб турамиз.

Сайтга қўйилган бадиий асарлар, илмий мақолаларга ўқувчилар томонидан турли шарҳлар қолдирилади.

Балки, тажрибали ижодкорларнинг йўл-йўриқлари, маълум асар намуналарига билдирган холис фикрлари орқали янгидан янги кучли ижодкорлар етишиб чиқар.

ИЖОДКОР сайтида нафақат бадиий асарлар, балки, илмий мақолалар, адабий ўйлар ва турли ҳудудлардаги ўзбек матбуотида чиқаётган материаллар ҳам жойланади.

Азиз миллатдошлар! Руҳиятни моддиятдан паст қўймаган биродарлар! Яхши ният билан бошлаган бу ишимизда биз билан бирга бўласиз деб умид қиламиз!

Қимматли вақтингизни аямай бизни ўқиганингиз учун миннатдормиз!
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0