Чоршанба, 18.09.2024, 06:53
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Тожикистон

Материаллар сони: 42 Саҳифалар: 1 2 3 4 5 »

УМИД

Кутилмаган можаро ва шам ёритган юрагим

Кўзим уйқуга илинган экан, стюардесса қизнинг овози уйғотиб юборди: «Яна йигирма дақиқадан сўнг самолёт Хўжанд аэропортига қўнади…»Йигирма минут… Демак, узоғи билан бир соатга қолар-қолмас уйда бўламан. Лекин, шу самолётнинг ярим тунда етиб келиши яхши эмас экан. Уйга бориб онажонимнинг уйқуларини бузаманми!
Самолёт Хўжандга яқинлашган сари юрагим ҳаприқиб кетяпти. Ўз-ўзимга, нега намунча ёш боладек ҳовлиқасан, ўзингни боссанг-чи, дейман. Мана, зинапоядан тушиб боряпман. Кимдир бу ернинг қишин-ёзин тўхтамайдиган шамолидан ёзғиради. Мен эса, шамол келтираётган ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оламан. Мен уйимга келяпман, уйимга!
«Нега хизматдан қочиб юрибсан?»
Орадан беш-ўн дақиқа ўтмасдан зинапоядан тушаётганимдаги хуш кайфиятдан асар ҳам қолмайди. Одатда ҳар бир юртда ўз фуқаролари чегарачилар томонидан текширилмасдан ўтказиларди. Бизнинг аэропортда эса чегарачи йигит йўлимни тўсди.
-Қани, бир ҳужжатингни кўриб қўяйлик.
Гарчи ўзимдан ёш йигитнинг сенсираши жиғимга тегса-да, индамасдан ҳужжат кўрсатдим.
- Мана яна биттаси қўлга тушди. Йигирма беш ёшга кирган экан, - деди аскар йигит шеригига. - Олиб бор ановиларнинг олдига!
Иккинчи аскар йигит мени туртиб-туртиб бир хонага олиб кирди. У ерда учта йигит турарди. Улардан биттаси тинмасдан титрарди. Йигитлардан биттасини танидим - Москвадан мен билан бирга учиб келган, мендан икки-учта олдиндаги ўриндиқда ўтирган йўловчи.

Муаллиф: УМИД
Тожикистон | Наср | Ўқилди: 662 | Сана: 08.04.2014 | Шарҳлар (0)
Умид
Биринчи ҳикоя:

Кеча Хўжандга учадиган самолётга чипта олдиму туни билан ухлаёлмай чиқдим. Кўз олдимдан қишлоғим, мени кузатаётиб, тандирдан узилган иккита иссиқ нонни тишлатган, «она, нима қиляпсиз, мен урушга кетаётганим йўқ-ку», деганимда, жилмайганча «Болам, уруш деган сўзни тилингга олма, узоқ сафарга кетяпсан, ризқинг кўз олдимда турсин», деган онам, менинг йўқлигимни билдирмай, онажонимдан хабар олиб турган опам, жиянларим кўз ўнгимдан ўтаверишди.
Ана, икки табақали оч кўкка бўялган дарвозамиз, ёнидаги эшикча ортида уни очишга уринаётган итимиз – Йўлбарс. У нега кўчага чиқишга уриняпти? Мени кутиб олмоқчими, ё… Ё яна қабристон томонга чопмоқчими? Отамни, уни эркалайдиган хўжайинини соғиндими…

Муаллиф: Умид
Тожикистон | Наср | Ўқилди: 703 | Сана: 29.01.2014 | Шарҳлар (0)
Одил ИКРОМ

(Усмон Азим таваллудининг 63 йиллиги муносабати билан)

Утган асрнинг охирларида "туртта хом шеър"имни кутариб, Тошкентга равона булганимда, чекка бир кишлокдаги ном-нишонсиз "шоир"дан уз мехрини дариг тутмаган Хуршид Даврон, Шавкат Рахмон, Нурали Кобул, Эркин Аъзам... (бу руйхатни истаганча давом этдириш мумкин) сингари устозларни мамнуният билан эслайман... Шу кунларда таваллуд айёмини нишонлаётган забардаст шоир Усмон Азим хам уша "кучада колмаган кунларим"нинг сабабчиларидан бири эди. Зеро, Усмон аканинг шарофати, ёрдами билан Радиога ишга кирганман, узок йиллар "сузни кабул киладиган юраги ва юрак кабул киладиган суз"и мавжуд бу инсон билан бир хонада ишлаш бахтига муяссар булганман...

Айни пайтда, юзлаб таниш-билишларим булатуриб, бирор бир дустнинг "эшигини тепиб", остонасидан кириб боришга хаддим сигмаганда, шайтонлар адабдан, каззоблар хакикатдан, куркоклар мардликдан, нопоклар покликдан лоф уриб, адабиёт мулкида курбакаларнинг тинимсиз кичкириги "ахён-ахён сайраётган Хаккушлар" овозини босиб кетганда, юрагимни вахм босади. Аммо, беихтиёр узимга узим таскин бериш учун сабаб ахтараман: Ахир, бу бечоралар, мехр-окибатсизлар, куркоклар, галамислар, талантсизлар нима хам килсин?!.. Агар улар качондир тор кобигидан чикиб, бир ховуч сохта, савиясиз "дуст"лари билан хамтовок булиш урнига, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Шавкат Рахмондай инсонлар билан хамнафас булганида, уларнинг садокати, салохияти, илму амали, эътикодидан ибрат ололганда эди, эхтимол, бу куйга тушмаган булармиди...

Муаллиф: Одил Икром
Тожикистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 900 | Сана: 16.08.2013 | Шарҳлар (0)
Хасанбой ҒОЙИБ

Шеър қаҳрамонининг кечинмалари менинг кечинмаларимни , ўша пайтдаги ҳолатимни акс эттирар эди.
Кейинчалик менинг тақдирим хам ўша лирик қаҳрамон тақдиридек кечди. Севганимиз (мени севмаган бўлиши ҳам мумкин) ўзгага турмушга чиқиб кетди. Ҳайтовур, севган қиз билан бахтли бўлиш менга насиб этмади.
Энди шоирнинг "Севгимиз ўлдими либосингиз кўк...", "Энди у кўчага сира бормайман..." "Графика", "Сиз ёққансиз менга ҳамиша", "Туфли ювар экан тунда аёл" ва бошқа шеърлари менинг дарддошимга айланди. Ушбу шеърларни ҳозиргача такрорлаб юраман.

Муаллиф: Хасанбой Ғойиб
Тожикистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1227 | Сана: 11.07.2013 | Шарҳлар (0)
Одил ИКРОМ

Ўзимча «Ҳамма ишимни бажариб бўлдим, энди бир комил инсонни учратиб, қувончдан юрагим ёрилиб ўлишим қолди, холос» деб ўйлардим. «Фейсбук»даги «Ижодкор» сайтини ўқиб, юқорида сурган хаёлларим хомлигини, пешонамда ҳали яна шеър ёзиш, ёзганда ҳам ҳозиргидан яхшироқ, самимийроқ, тушунарлироқ шеър ёзишдай «кўргулик»ни давом этдириш мумкинлигини ҳис қилдим…
Мени «Ижодкор»нинг «Муносабат»дай кенгқамровлиги, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ижодкорларининг турли жанрдаги ижодидан намуналар ва ушбу асарлар ҳақида холис фикрлар эълон қилиниши қувонтирди.

Муаллиф: Одил Икром "Ҳафта ижодкори"
Тожикистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 935 | Сана: 05.07.2013 | Шарҳлар (8)
Одил ИКРОМ

Гапларимиз бўлмайди адо,
Ҳар гал олсанг ҳолимдан хабар.
Кулгуларинг тугагунча то,
Кўз ёшларинг тингунга қадар.
Инсон қадр-қиммати бир пул,
Ишонмасанг бир пулдир бари.
Сен кетасан, дунёдан буткул
Аразлаган одам сингари.
Юрагимни нотайин бир ҳис
Ғижимлайди ҳар кун, ҳар кеча.
Сен кетасан кўнгилдан олис,
Кузатаман остонагача.

Муаллиф: "Ҳафта ижодкори" Одил Икром
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 860 | Сана: 02.07.2013 | Шарҳлар (0)
Одил ИКРОМ

Мен келдим ўзимни ўлдирган жойга,
Ой – гувоҳ, мен бунда топганман тўзим.
Раҳмат, дейман мени таниган ойга,
Бироқ, танимайман ўзимни ўзим.
Хаёл етаклайди қарғаб ва алдаб,
Хаёлга ит каби эргашаман жим.
Мен келдим ўзимни ит каби ҳайдаб,
Бироқ, ҳайдаламан ўзимдан ўзим.

Муаллиф: "Ҳафта ижодкори" Одил Икром
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 902 | Сана: 29.06.2013 | Шарҳлар (4)
Одил ИКРОМ

Бизнинг орамизда нима қолди, айт,
Юраклар – таланган маъводай юпун.
Орамиздан ўтар ҳар дуойи бад,
Орамиздан ўтар Худо урган тун.
Баъзида, юракни кўмар нолага,
Юраклар оралаб ўтган ер изи.
Баъзида, осмон ҳам тушар орага:
Зарҳал ҳарф битилган чўчқа териси.

Муаллиф: "Ҳафта ижодкори" Одил Икром
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 916 | Сана: 28.06.2013 | Шарҳлар (3)
1960 йил, 26 январда Тожикистоннинг Исфара туманидаги Кўлкент қишлоғида туғилган.
1967 – 1977 йилларда Исфара тумани, Кўлкент қишлоғидаги №35-ўрта мактабда ўқиган.
1977 – 1981 йилларда Ленинобод Давлат педагогика институти (ҳозирги ХДУ)нинг тарих-филология факултети, ўзбек тили ва адабиёти бўлимида таҳсил олган.
1981 – 1983 йилларда {исор туманининг Шаҳринав шаҳарчасига қарашли Катта Бўйни Қинғир участкасидаги 8-ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти фанидан дарс берган.
1983 – 1985 йилларда «Совет Тожикистони» (ҳозирги «Халқ овози») жумҳурият рўзномасининг маориф ва маданият, партия турмуши, адабиёт ва санъат бўлимларининг махсус мухбири, 1986 – 1990 йилларда Ўзбекистон радиоси адабий-драматик эшиттиришлар Бош муҳарририятининг муҳаррири, 1990 – 1996 йилларда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси қошидаги Таржима ва адабий алоқалар марказида бўлим мудири вазифаларида ишлаган.
Тожикистон | Матбуот | Ўқилди: 1209 | Сана: 28.06.2013 | Шарҳлар (0)
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

Одил ИКРОМ таржимаси

Бор эди баққолу тилдон тўтиси,
Хушнаво, зангори, бийрон тўтиси.

Эрди ул ҳам кўз-қулоқ дўкон аро,
Барча савдогарга айлаб хуш наво.

Одамий лафз, нутқи ҳам буткул равон,
Тўтилардек куйламиш ул хушзабон.

Ўтди бир кун ул томон, бул ёнга тез,
Тўкди гулмой челагин туртиб шу кез.

Хожа қайтгач ўз уйидан хожадек
Сўнгра дўкон ичра турмиш лаҳза тек.

Муаллиф: Жалолиддин Румий, Одил Икром тарж.
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 890 | Сана: 27.06.2013 | Шарҳлар (1)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0