Чоршанба, 18.09.2024, 06:57
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Хориж

Материаллар сони: 25 Саҳифалар: 1 2 3 »

Анна АХМАТОВА

На эртаю на кеч туғилдим,
Хушбахт вақтдир асли бу замон.
Тангрим эса туҳфа этмади
Юрагимга яшашни ёлғон.

Шунинг учун ёруғ кун менга
Зимистондай, эй ёронларим.
Худди оқшом ғамгин қушчалар
Куйлагандай ишқ армонларин.

Муаллиф: АННА АХМАТОВА
Хориж | Шеърият | Ўқилди: 976 | Сана: 31.01.2013 | Шарҳлар (1)
Кейинги пайтларда ёзувчи ва шоирларга «Сиз нима деб ўйлайсиз: яхши асарлар оз ёзиляптими ё китобхонлар савияси пасайиб кетганми» қабилидаги саволлар тез-тез бериладиган бўлиб қолди.
Албатта, бу каби саволлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Нега ўқувчи ўзи яхши билган, асарлари боис ҳурмат этадиган ижодкорларни бир қараганда оддий, лекин қалтис саволга тутмоқда?
Нега Ўзбекистонда йилига минг-минглаб китоблар нашр этилаётган бир пайтда нозиктаъб китобхон ўз кўнгил эҳтиёжини қондира оладиган асар топа олмай, норози бўлмоқда?
Хориж | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1388 | Сана: 29.01.2013 | Шарҳлар (0)
Ўтган ҳафта Қирғизистон пойтахти Бишкекда Марказий Осиё халқаро китоб форуми ва адабиёт фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда Марказий Осиёда адабиёт ва ноширлик фаолиятини кучайтириш ҳамда ижодкорлар асарларини хорижда тарғиб этиш масалалари муҳокама этилди. Минтақанинг бир қатор шоир ва ёзувчиларини жамлаган фестивалда, хусусан, хориждан ҳам таниқли ижодкорлар иштирок этди.
Ўзбекистонда бадиий адабиётнинг бугунги аҳволи қандай? Ўзбек адибларини хорижда танишадими? Бу борада қандай ишлар амалга оширилган ва оширилиши керак? Бишкекда ўтган форум иштирокчиси, Буюк Британияда яшаб ижод қилаётган таниқли ўзбек адиби Ҳамид Исмоилов билан шу мавзуда суҳбат уюштирдик
Хориж | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1891 | Сана: 05.12.2012 | Шарҳлар (0)
Альбер КАМЮ

Маълум нуқтаи-назарга кўра, адабиёт бошқа турларга нисбатан анча муросачи эканини қайд этиш зарур – бу айблов ўтмиш даҳоларидан тортиб, янги давр даҳрийларининг қарашларигача мос тушади. Аввалги замонларда роман ноёб жанр ҳисобланарди. Унда воқеалик эмас, хаёл кўпроқ акс этарди; “Ҳабаш аёл” билан “Астрей”ни эслашнинг ўзи кифоя (6.) Моҳиятан олганда булар чўпчак, роман эмас. Янги даврда – даҳрийларда эса роман ҳақиқий жанр тусини олди, худди инқилобий ҳаракатлар каби ўз қамровини кенгайтириб, мукаммалашиб борди. Роман руҳий ва маънавий исёнкорлик маҳсули сифатида майдонга келди ва эстетик нуқтаи-назардан ҳам у исёнга интилиш эди.
Литтрнинг луғатида романга “насрий йўлда ёзилган уйдирма воқеалар” деб баҳо берилади. Фақат шуми? Бир католик танқидчиси – мен Станислав Фюмни назарда тутаяпман – масалани анча жиддий қўяди: “Санъат ўз олдига қандай мақсадни қўймасин, барибир худо билан баҳс бойлашишга киришган даҳрийликдир”.

Муаллиф: Альбер КАМЮ
Хориж | Илмий мақолалар | Ўқилди: 910 | Сана: 21.09.2012 | Шарҳлар (0)
Альбер КАМЮ (1913-1960) – француз адиби. “Бегона”, “Таназзул” каби қиссалари, “Ўлат”, “Бахтли ўлим” романлари, “Калигула”, “Қамал ҳолати”, “Мавҳумлик” – каби пьесалари, “Сизиф ҳақида асотир”, “Асотир ва қиёфа”, “Никоҳ”, “Немис дўстга мактуб”, “Исёнкор одам”, “Таъқиб ва салтанат”, “Ижод ва эркинлик” каби эсселари билан Европа бадиий тафаккурини бойитган ва уни янги босқичга кўтарган ХХ асрнинг забардаст адиби. У адабиёт соҳасидаги хизматлари учун Нобель мукофоти соҳиби бўлган. Гарчи Камю ўзини файласуф деб ҳисобламаган бўлса ҳам фалсафий-бадиий эсселар учун уни ҳақли равишда ўз даврининг “Ақллар ҳукмдори” деб аташади. Қуйида эълон қилинаётган эсселарда санъатнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган.

Муаллиф: Альбер КАМЮ
Хориж | Илмий мақолалар | Ўқилди: 1195 | Сана: 19.09.2012 | Шарҳлар (0)
Кристофер Меррил (АҚШ).

Кўмирнинг устида юрай деб аста
Оёқ кийимимни ечдим, бошладим,
Ўз теримни шилдим, мана, бирпаста, -
Сени айлантириб ўраб ташладим.

Муаллиф: Аъзам Обидов таржимаси
Хориж | Шеърият | Ўқилди: 988 | Сана: 31.08.2012 | Шарҳлар (0)
Маъруф
Таппи ясанг кеч бўлмай,
Афсуслар чекманг тағин.
Шошилинг хадеб кулмай,
Эй дўстларим қиш яқин.

Муаллиф: Маъруф
Хориж | Адабий танқид | Ўқилди: 951 | Сана: 29.07.2012 | Шарҳлар (2)
Абдулҳамид ИСМОИЛ
Ёзувчи халқи одам танимайди. Илк қарашда бу фикр зиддиятли туюлса-да, Абдулла умрида неча бор бунга амин бўлган. Ёзувчи халқи одамларни тўқийди, ўз хаёлларидан ясайди. Безайди, ясантиради, тусантиради. Қарабсизки, бир ярамас исқирт ҳам бу бежовда туппа-тузук қаҳрамонга айланади-қўяди. Одамларни ким яхши танир экан - хотинлару театр режисёрлари. Раҳбар билан Маннон Уйғунни эслади шу топда Абдулла. Аёлларнинг юраги хафв сезади чамаси: “Дадаси, манови шогирдингиз ортиқча мулозамат қиладими, эҳтиёт бўлинг, кўнгли тоза эмас унинг...” - дегани дуппа-дуруст гап бўлиб чиқади. “Йўғ-э, хотин, бу йигит адабиётимизнинг келажаги, ҳали шундай ярқирайди-ки!” – деб, Раҳбар-бонусига бас келиши эса аксинча ёппа-ёлғон бўлиб чиқади.

Муаллиф: Абдулҳамид ИСМОИЛ
Хориж | Наср | Ўқилди: 1258 | Сана: 19.07.2012 | Шарҳлар (2)
Мақсуд БЕКЖОН
Шеърият ҳақида гапирар экансан, имкон борича, танқидчиликда удум бўлган атамаларни чеклаб ўтишни истайсан. Зеро, аксарият ҳолларда шеърлар ўз ҳолича, уларга тақилган ёрлиқлар ўз ҳолича яшайдилар. Яъний, ёрлиқ – шеърнинг талқини эмас. Янада кучайтириб айтадиган бўлсак, ёрлиқ нафақат шеърнинг талқини эмас, балки, унинг ўзи шеър бўлишга интилаётган мустақил субстанциядир. Шу маънода ўз танқидий мақолаларини бадиий асар сифатида тақдим этишга интилиб келган рус танқидчиси Лев Анненский кайфиятини тушунса бўлади. Аммо шуни ҳам тан олиш керакки, биз барибир ёрлиқларсиз яшай олмаймиз.

Муаллиф: Мақсуд БЕКЖОН
Хориж | Адабий танқид | Ўқилди: 938 | Сана: 19.07.2012 | Шарҳлар (2)
Абдулҳамид Исмоил
Булар ҳақида айтиб берсамикан маҳбусларга Абдулла? Тушунишармикан? Ё бир бошидан “Минг бир кеча” тарзида ҳикоя қилсами? Баҳонада ҳануз ёзилмаган саҳналар ҳам шаклга тушармиди… Зийрак Муборак Абдулланинг атрофидаги суҳбатларга қизиқиб, қулоқ тутганини пайқади-да:
- Ако-Абдулло, сизне қайсе гуноҳ илан муттаҳам қилишде? – деб, гапга тортди.
- Қайдам? – деди Абдулла. – Тепадагилар билишса керак. Вақти соати келиб айтишар… Сиз-чи? – деб, сўраган эди Абдулла, лекин бу пайт маҳбуслар билан олди-бердисини битириб бўлган қизғиш соқолли “оқсоқол” Журъат-ака буларга яқинлашди-да:
- Қани, қул болани чичкани дам олгани деб, сиз билан ҳам бир гаплашайлик-чи, – дея, орадаги суҳбатни бўлди. – Ёзувчиман денг? Ўқимаган эканмиз. “Шум бола” деган китобни ўқиганман. Зап ёзган ўша одам… Абдулла бир нарса деганни “Ўғри” китобини ўқиганман… Ҳа, бояда отингизни Абдулла дедингиз шекилли? “Ўғри”ни сиз ёзмаганмисиз,
- Йўқ, уни Абдулла Қаҳҳор дегани ёзган…

Муаллиф: Абдулҳамид ИСМОИЛ
Хориж | Наср | Ўқилди: 1087 | Сана: 19.07.2012 | Шарҳлар (0)
1-10 11-20 21-25
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0