Пайшанба, 19.09.2024, 12:36
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Хориж » Матбуот

Материаллар сони: 1

Менинг романинг айнан шу давр ҳақида - роман ёзаётган, ҳибсга олинган, турмада ўтирган ва ўз асарининг тақдири борасида қайғуриб изтироб чекаётган Қодирий ҳақида. Менинг романим фақат ёзувчининг онгида яратилган аммо қоғозга ёзилмай қолган роман ҳақида. Қодирийнинг ўзи айтишича, у бирор асар яратаётган пайтда унинг фикри-зикрига бошқа ҳеч нарса кирмайди ва у ўз асарининг дардига мубтало бўлади.

Шу маънода менинг романим Қодирийнинг атрофида, Қодирийнинг атрофидан келиб чиққан ҳолда барпо этилади, у билан бирга қамалган одамлар нафақат воқеа иштирокчилари, балки ёш аёл ва унинг аянчли тақдири тўғрисидаги у ёзаётган асарга муаллифдош ҳам бўлиб қоладилар. Ойхон-пошша исмли аёлнинг бокира муҳаббати топталиб, ўзини Қўқон хони Умархоннинг (шоир Амирий, шоира Нодиранинг эри) ҳарамига жория қилиб берилади, хон қўққисдан ўлганида эса ўғли Мадаминнинг ҳарамига ўтади, пировардида, Бухоро амири Насрулло Қўқонни забт этиб Ойхон-пошша унинг қўлига ўтади. Бир маънода у Қодирийнинг гўзал, бироқ барча тарафидан сотилган, топталган адабиётининг рамзига айланади.
Хориж | Матбуот | Ўқилди: 980 | Сана: 10.07.2012 | Шарҳлар (2)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0