Пайшанба, 19.09.2024, 12:49
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Хориж » Илмий мақолалар

Материаллар сони: 3

Альбер КАМЮ

Маълум нуқтаи-назарга кўра, адабиёт бошқа турларга нисбатан анча муросачи эканини қайд этиш зарур – бу айблов ўтмиш даҳоларидан тортиб, янги давр даҳрийларининг қарашларигача мос тушади. Аввалги замонларда роман ноёб жанр ҳисобланарди. Унда воқеалик эмас, хаёл кўпроқ акс этарди; “Ҳабаш аёл” билан “Астрей”ни эслашнинг ўзи кифоя (6.) Моҳиятан олганда булар чўпчак, роман эмас. Янги даврда – даҳрийларда эса роман ҳақиқий жанр тусини олди, худди инқилобий ҳаракатлар каби ўз қамровини кенгайтириб, мукаммалашиб борди. Роман руҳий ва маънавий исёнкорлик маҳсули сифатида майдонга келди ва эстетик нуқтаи-назардан ҳам у исёнга интилиш эди.
Литтрнинг луғатида романга “насрий йўлда ёзилган уйдирма воқеалар” деб баҳо берилади. Фақат шуми? Бир католик танқидчиси – мен Станислав Фюмни назарда тутаяпман – масалани анча жиддий қўяди: “Санъат ўз олдига қандай мақсадни қўймасин, барибир худо билан баҳс бойлашишга киришган даҳрийликдир”.

Муаллиф: Альбер КАМЮ
Хориж | Илмий мақолалар | Ўқилди: 911 | Сана: 21.09.2012 | Шарҳлар (0)
Альбер КАМЮ (1913-1960) – француз адиби. “Бегона”, “Таназзул” каби қиссалари, “Ўлат”, “Бахтли ўлим” романлари, “Калигула”, “Қамал ҳолати”, “Мавҳумлик” – каби пьесалари, “Сизиф ҳақида асотир”, “Асотир ва қиёфа”, “Никоҳ”, “Немис дўстга мактуб”, “Исёнкор одам”, “Таъқиб ва салтанат”, “Ижод ва эркинлик” каби эсселари билан Европа бадиий тафаккурини бойитган ва уни янги босқичга кўтарган ХХ асрнинг забардаст адиби. У адабиёт соҳасидаги хизматлари учун Нобель мукофоти соҳиби бўлган. Гарчи Камю ўзини файласуф деб ҳисобламаган бўлса ҳам фалсафий-бадиий эсселар учун уни ҳақли равишда ўз даврининг “Ақллар ҳукмдори” деб аташади. Қуйида эълон қилинаётган эсселарда санъатнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган.

Муаллиф: Альбер КАМЮ
Хориж | Илмий мақолалар | Ўқилди: 1195 | Сана: 19.09.2012 | Шарҳлар (0)
Хамид ИСМОИЛ
Текширишнинг адабий тарихига келсак, 1990 йилнинг кузи Олмониянинг Бамберг дорилфунунида Ўрта Осиё хусусидаги Оврупа тадқиқотчиларининг тўртинчи анжумани бўлиб ўтган эди. Ана шу йиғилишга тайёрланар эканман, Олмония эмасми, хаёлимда нуқул Ҳенриҳ Ҳайненинг: Агар олам иккига бўлинса – дарзи шоирнинг юрагидан ўтажак! – деган сўзлари гиргиттон эди. Бу сўзлар боис – ўзбек шўрли шўро шеъриятининг ўн йиллик пешқадамлари, сардор ва ё яловбардорларининг ўша дарз кетган юракларини текшира бошладим. Шунда шеъриятимизнинг ўзига хос кардиограммаси намоён бўла бошлади менга. Мақолага ўтишимдан аввал яна бир қанча огоҳлар. Хамиртуруш деганининг ачитқи, бўзалатқи хосиятлари бор, менинг мақсадим маст қилиш ёки ҳумор ёзиш емас, ушоқчалик бўлса-да маънавий озуқа тайёрлаш. Шоирларимизнинг Кўнгул, Юрак, Қалбларини текширганимда қўл остимда Оврупа илмий жиҳозлари. Зотан, мен айтадиган нарсаларни таъбир жоиз бўлса, томир ушлаб ҳам айтиш мумкиндир, лекин узрим – бояги анжуман… Қисқаси асосий текширувчи жиҳоз сифатида Роман Якобсоннинг мулоқот чизгисини ишлатдим

Муаллиф: Хамид Исмоил
Хориж | Илмий мақолалар | Ўқилди: 939 | Сана: 30.06.2012 | Шарҳлар (1)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0