Анна АХМАТОВА На эртаю на кеч туғилдим, Хушбахт вақтдир асли бу замон. Тангрим эса туҳфа этмади Юрагимга яшашни ёлғон. Шунинг учун ёруғ кун менга Зимистондай, эй ёронларим. Худди оқшом ғамгин қушчалар Куйлагандай ишқ армонларин.
Муаллиф: АННА АХМАТОВА
|
Кристофер Меррил (АҚШ). Кўмирнинг устида юрай деб аста Оёқ кийимимни ечдим, бошладим, Ўз теримни шилдим, мана, бирпаста, - Сени айлантириб ўраб ташладим.
Муаллиф: Аъзам Обидов таржимаси
|
Муҳаммад Солиҳ Нотинч бўлсин тунингиз, жоним, Тушингизга фаришта кирсин. Ярим тунда чўчиб уйғонинг, Хонангизда малаклар юрсин. Мен жимгина ўтирган жойда, Ўтирсин бир сўзамол малак Ва бемалол ҳўпласин чойдан, Сўз бошлайин парвойифалак:
Муаллиф: М.Солиҳ
|
Маъруф Ҳайратдаман ҳуснингдан, Ҳам ярашган исмингдан. Қувма мени жисмингдан Сочлари денгиз гулим. Айирди бизни хижрон, Кўришга йўқдир имкон. Алам уйимда меҳмон Ҳуснда тенгсиз гулим. Бир бошимга бир ўлим,
Муаллиф: Маъруф
|
Баходирхон Султон Шоир бўлдим, душманларим кўролмайин, қаламимни синдирдилар. Хофиз бўлдим рақибларим билолмадим, дуторимни синдирдилар. Ошиқ бўлдим, севган ёрим қучолмадим, ҳаётимни синдирдилар.
Муаллиф: Баходирхон Султон
|
Маъруф Қоронғуда шаъм ёқсам, Овқатим пишган пайти. Мени кичик хонамда "Свет" бор деб, ким айтди?
Муаллиф: Маъруф
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|