Пайшанба, 19.09.2024, 13:05
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Хориж » Шеърият

ШОВУЛЛАЙДИ СОВУҚ ТЎЛҚИНЛАР...
Анна АХМАТОВА

На эртаю на кеч туғилдим,
Хушбахт вақтдир асли бу замон.
Тангрим эса туҳфа этмади
Юрагимга яшашни ёлғон.

Шунинг учун ёруғ кун менга
Зимистондай, эй ёронларим.
Худди оқшом ғамгин қушчалар
Куйлагандай ишқ армонларин.

* * *

Ў, салқин кун ажиб, ораста,
Пётрнинг шаҳрида бугун.
Уфқ алвон оловдай гулгун,
Қуюқлашар соя оҳиста.

Башоратгўй ҳамда риёсиз
Кўзларимга майли, боқмасин.
Бутун умр шеъримдан топар
Кибор лабим ибодатларин.

* * *

Парда тутмам ул деразамга,
Сен хонамга боқа қол ҳайрон.
Кета олмаслигингни ўйлаб
Билсанг бугун жудаям шодман.

Беҳаё деб ата, розиман,
Ғазаб билан сўнгсиз таҳқирла.
Бедорлигинг бўлдим-ку ахир,
Ҳамда ғамчил ғуссангман, қара.

* * *

Кулмоқликни бас қилдим энди,
Совуқ шамол дудоғим ўпар.
Битта умид камайди, афсус,
Битта қўшиқ энди кўпаяр.

Ихтиёрсиз мен бу қўшиғим
Маломату таҳқирга қордим.
Муҳаббатнинг сукути шундан
Руҳим ичра бедаво дардим.

* * *

Майли, менга бўлмасин қисмат
Оққуш тўдасидан учмоқлик.
Эвоҳ! Маҳзун шоирлик учун
Шартдир эркак киши бўлмоқлик.

Йўқса бари келгай тескари,
Айрилиқнинг сўнгги они у
Боғ - боғ эмас, уй асло уймас,
Учрашув ҳам эмас учрашув.

* * *

Нима бизга ҳижрон, шунчаки эрмак,
Бизнингсиз зерикар ғусса ҳам асли.
Шараф ботинига ботди мастонлар,
Ўн учга наҳотки соат бонг чалди.

Ёки унут, унут бўлдимми, ким у,
Эшигимни қоқар сарсари.
Қайта бошдан дарбоза томон
Бораяпман янги ғам сари.


* * *

Ашъоримни сўрарсан бирдан...
Уларсиз ҳам яшарсан ахир.
Талх қонимни сўргани учун
Ҳатто хуним қолмади тақир.

Оловимиз ичра ёнадур
Бахтсиз ҳаёт ҳамда орзулар.
Арши узра учрашувдан лек
Хабар бермас тунги ёғдулар.

Дабдабамиз маҳобатидан
Шовуллайди совуқ тўлқинлар.
Гўё сирли дахма ичинда
Ном ўқибон сесканар танлар.

Тубсиз ҳижрон ичра қолгунча
Жон бермоқлик керак бир онда.
Шундан бизни жудо этарга
Кимса йўқдир энди жаҳонда.

МУНАВВАРА ОЙМАТОВА ТАРЖИМАЛАРИ,


Рукн: Шеърият | Қўшди: SHUHRAT1404 (31.01.2013) | Муаллиф: АННА АХМАТОВА
Кўрилди: 977 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 1.0/1

Шарҳлар: 1

0  
1 Samandar   (28.08.2013 14:27) [Материал]
яшанг
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0