Ярашар, меники, десангиз ерни, Чунки алдамайсиз шундай деганда, Шу ер -меники, деб ёзаркан шеърни, Шубҳага бормайсиз ҳеч қачон мендай.
Бу Ватан -меники, десангиз бирор Одам туриб демас сизга: «Бу -ёлғон!» Чунки ҳақиқатни айтасиз такрор, Айтиб, мен сингари йиғламайсиз қон.
1984 ТАШБЕҲ
Нилуфар, шаккок гул -сувни танлаган, Осмоннинг аксига томир ёзган гул, Бунда мен - ягона сени англаган.
Менинг юрагимга ўхшайсан, валлоҳ. Сен каби ер билан кўк ўртасида - Кўксимда турибди у ҳам муаллақ!
Нилуфар! Сувдаги ойнинг қўшниси! Менинг юрагимни кимсa тушунмас, Ҳеч ким -тушунганим каби мен сени!
1983 ГУЛ
Қимтиниб, Ютиниб, Ўзича шивирлаб, пилдираб Кетиб борар сочи оқарган одам Илк бор севги изҳор этгани.
То у севганига етгунча, Қуёш минг бор чиқиб, минг бора ботар. Замин ўз ўқида айланар минг бор, Қай бир мамлакада тугайди уруш , Қай бир салтанатни қўлига олар Адолатли, эркпарварпар қирол.
То у севганига етгунча, Сочлари қораяр, қадди тикланар, Тизззасида куч пайдо бўлар, Қўлидаги чинигул эса…
Bu tani muhojirlikda, yuragi Vatanda bo'lgan ulug' shoirimiz ijodlaridan ko'proq namunalarni qo'yaveringlar, faqat g'aliz siyosat aralashmasa bo'lgani. Ko'p rahmat bu sherlar uchun
Мухаммад СОЛИХ хеч качон ватан хоини булмаган!Ватанни Солмхчалмк севадиган яна борми? У жуда КАТТА ШОИР ва ШАХС! Иймони бутун ИНСОН!Шеърияти гузал, тийнати гузал! Канийди Солихдай ДУСТ булса!