Пайшанба, 19.09.2024, 12:54
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Хориж » Шеърият

КИМ АЙТДИ

Қоронғуда шаъм ёқсам,
Овқатим пишган пайти.
Мени кичик хонамда
"Свет" бор деб, ким айтди?

Қўшним чақирса қўрқиб,
Уйга кираман қайтиб.
Ахир зулмат пайтида
Довюрак деб ким айтди?

Телевизорим чанг босиб,
"Зарядник" бўлди дайди.
Электрга тўламай
Бой бўлди деб ким айтди?

***
Қуёш ёндир чинорлари йўқ шаҳарни,
Жазирага кўндик шамол ҳеч елмасин.
Кутишни мен хоҳламайман ул баҳорни
Уйда газ йўқ ,эй Худойим қиш келмасин!

Кўмир излаб ҳар қорага тикиламан,
Бошқа юртлар ҳолимизга ҳеч кулмасин.
Ҳаво айниб, булут бўлса сиқиламан
Уйда газ йўк, эй Худойим қиш келмасин.

Гўдакларим совуқларда қолиб кетди,
Бу шеъримни "бошлиқларим" ҳеч билмасин.
Ўтин қолмай барча дарахт ёниб битди
Уйда газ йўк, эй, Худойим қиш келмасин.

Ватаним

Осмон ўпар биноларинг,
Қизил-қора виноларинг.
Голливудча киноларинг
Ўрнин босмас Ватанимни.
Ўрмонларинг хайвонларинг,
Калта юпка "шайтон"ларинг.
Пляж, қамиш айвонларинг
Ўрнин босмас Ватанимни.

"


Рукн: Шеърият | Қўшди: Маъруф5668 (26.06.2012) | Муаллиф: Маъруф
Кўрилди: 902 | Шарҳлар: 6 | Рейтинг: 5.0/2

Шарҳлар: 6

0  
1 Tangriti=og   (26.06.2012 22:42) [Материал]
Zur!
-1  
2 Tangritog   (26.06.2012 22:55) [Материал]
Хурматли шоиримиздан илтимосим электр хакида хам бир хазиломуз бирор нарса ёзиб берсалар :о)
0  
3 uzbek   (27.06.2012 03:32) [Материал]
va-ha-ha-ha sanat asari
+1  
4 Маъруф5668   (27.06.2012 09:39) [Материал]
Насиб булса албатта езамиз ака!
+1  
5 Davron   (27.06.2012 16:39) [Материал]
Мана талабларга биноан шоир Маъруфдан свет хақида шеър!!!!
Рахмат!!! biggrin
0  
6 Samandar   (28.06.2012 13:48) [Материал]
муаллиф шамни атайин шаЪм деганми ёки бунда хам бир маъно борми?
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0