Пайшанба, 19.09.2024, 13:02
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Хориж » Шеърият

Гулим
Маъруф


Ҳайратдаман ҳуснингдан,
Ҳам ярашган исмингдан.
Қувма мени жисмингдан
Сочлари денгиз гулим.
Айирди бизни хижрон,
Кўришга йўкдир имкон.
Алам уйимда меҳмон
Ҳуснда тенгсиз гулим.
Бир бошимга бир ўлим,
Сенга туташди йўлим.
Тортмайман сендан қўлим
Йўлларим энсиз гулим.
Йиқилдим яна турдим,
Турли балолар кўрдим.
Ҳаётдан юз ўгирдим
Кўйлагим енгсиз гулим.
Ҳаёт йўлин қоралаб,
Сочимга оқ оралаб.
Кетди хижрон яралаб
Ҳаётим сенсиз гулим
Оддий шеър
Таниганларга салом,
Кўришайлик омонда.
Юзга бир тушургандан
Унутворган ёмонда.

Унутмасдан эслайлик,
Хоҳ яхшими хоҳ ёмон.
Зарар етказса ҳамки
Қилайлик яхши гумон.

Ахир ҳамма бир хилмас
Сиз бошқаю мен бошқа.
Кимни дилин оғритдим
Чақирай шуни "ош"га.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Маъруф5668 (13.07.2012) | Муаллиф: Маъруф
Кўрилди: 891 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0