Пайшанба, 19.09.2024, 13:03
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Хориж

Материаллар сони: 25 Саҳифалар: « 1 2 3

Абдулҳамид ИСМОИЛ
Бу маъюс хаёлларда Абдулла токнинг пастқам, олақароқ новдаларини кеса бошлаганини ҳам сезмай қолибди. Аста-секин қийшанғи пояни бутоқлар. Ҳалим-бери чуғурлашиб болалари ҳам ёппасига-қийғос ҳашарга чиқиб келишса ажаб эмас. Афсуски, тўнғичи Ҳабибулла касал бўлиб ётиб қолди, ёнига кириб ишни тезлаштиришармиди. Лўмбиллаган кенжатойи Маъсуд “отам-отам” бўлиб, ўроқ деганда косовни узатса-да, гапга солиб турар. Кенжасини эслаб, Абдулла мийиғида кулиб қўйди. Олам ҳодис, ҳалида нарвонни шитоброқ тиккайтирилган ишкомга қўйса борми, маймунчадек тепасига чиқиб кетади. “Дадачи, дада, чилпиган истакларни мен кесай” – деб боғбон-отачадек хархаша қилади. Майли-да! Қайдам, токларнинг барини бугун кесиб, ётқизиб, қўндоқлаб, барди билан ёпишга улгурмас-ўв! Яна эрта бор, яна Худо хоҳласа индин бор… Токларини кўмар ҳам, совуқлар ҳам ўтар, шовур-шовур ёмғирли кўклам қайтиб, буюрса, пояю бачкилар яна занг отар…

Муаллиф: Абдулҳамид ИСМОИЛ
Хориж | Наср | Ўқилди: 1190 | Сана: 12.07.2012 | Шарҳлар (1)
Менинг романинг айнан шу давр ҳақида - роман ёзаётган, ҳибсга олинган, турмада ўтирган ва ўз асарининг тақдири борасида қайғуриб изтироб чекаётган Қодирий ҳақида. Менинг романим фақат ёзувчининг онгида яратилган аммо қоғозга ёзилмай қолган роман ҳақида. Қодирийнинг ўзи айтишича, у бирор асар яратаётган пайтда унинг фикри-зикрига бошқа ҳеч нарса кирмайди ва у ўз асарининг дардига мубтало бўлади.

Шу маънода менинг романим Қодирийнинг атрофида, Қодирийнинг атрофидан келиб чиққан ҳолда барпо этилади, у билан бирга қамалган одамлар нафақат воқеа иштирокчилари, балки ёш аёл ва унинг аянчли тақдири тўғрисидаги у ёзаётган асарга муаллифдош ҳам бўлиб қоладилар. Ойхон-пошша исмли аёлнинг бокира муҳаббати топталиб, ўзини Қўқон хони Умархоннинг (шоир Амирий, шоира Нодиранинг эри) ҳарамига жория қилиб берилади, хон қўққисдан ўлганида эса ўғли Мадаминнинг ҳарамига ўтади, пировардида, Бухоро амири Насрулло Қўқонни забт этиб Ойхон-пошша унинг қўлига ўтади. Бир маънода у Қодирийнинг гўзал, бироқ барча тарафидан сотилган, топталган адабиётининг рамзига айланади.
Хориж | Матбуот | Ўқилди: 980 | Сана: 10.07.2012 | Шарҳлар (2)
Хамид ИСМОИЛ
Текширишнинг адабий тарихига келсак, 1990 йилнинг кузи Олмониянинг Бамберг дорилфунунида Ўрта Осиё хусусидаги Оврупа тадқиқотчиларининг тўртинчи анжумани бўлиб ўтган эди. Ана шу йиғилишга тайёрланар эканман, Олмония эмасми, хаёлимда нуқул Ҳенриҳ Ҳайненинг: Агар олам иккига бўлинса – дарзи шоирнинг юрагидан ўтажак! – деган сўзлари гиргиттон эди. Бу сўзлар боис – ўзбек шўрли шўро шеъриятининг ўн йиллик пешқадамлари, сардор ва ё яловбардорларининг ўша дарз кетган юракларини текшира бошладим. Шунда шеъриятимизнинг ўзига хос кардиограммаси намоён бўла бошлади менга. Мақолага ўтишимдан аввал яна бир қанча огоҳлар. Хамиртуруш деганининг ачитқи, бўзалатқи хосиятлари бор, менинг мақсадим маст қилиш ёки ҳумор ёзиш емас, ушоқчалик бўлса-да маънавий озуқа тайёрлаш. Шоирларимизнинг Кўнгул, Юрак, Қалбларини текширганимда қўл остимда Оврупа илмий жиҳозлари. Зотан, мен айтадиган нарсаларни таъбир жоиз бўлса, томир ушлаб ҳам айтиш мумкиндир, лекин узрим – бояги анжуман… Қисқаси асосий текширувчи жиҳоз сифатида Роман Якобсоннинг мулоқот чизгисини ишлатдим

Муаллиф: Хамид Исмоил
Хориж | Илмий мақолалар | Ўқилди: 939 | Сана: 30.06.2012 | Шарҳлар (1)
Баходирхон Султон


Шоир бўлдим,
душманларим
кўролмайин,
қаламимни синдирдилар.

Хофиз бўлдим
рақибларим
билолмадим,
дуторимни синдирдилар.

Ошиқ бўлдим,
севган ёрим
қучолмадим,
ҳаётимни синдирдилар.

Муаллиф: Баходирхон Султон
Хориж | Шеърият | Ўқилди: 823 | Сана: 26.06.2012 | Шарҳлар (4)
Маъруф

Қоронғуда шаъм ёқсам,
Овқатим пишган пайти.
Мени кичик хонамда
"Свет" бор деб, ким айтди?

Муаллиф: Маъруф
Хориж | Шеърият | Ўқилди: 902 | Сана: 26.06.2012 | Шарҳлар (6)
1-10 11-20 21-25
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0