Пайшанба, 19.09.2024, 12:36
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Тожикистон » Адабий ўйлар

"СЎЗЛАШАМАН ЁМҒИРЛАР БИЛАН..."
Одил ИКРОМ

(Усмон Азим таваллудининг 63 йиллиги муносабати билан)

Утган асрнинг охирларида "туртта хом шеър"имни кутариб, Тошкентга равона булганимда, чекка бир кишлокдаги ном-нишонсиз "шоир"дан уз мехрини дариг тутмаган Хуршид Даврон, Шавкат Рахмон, Нурали Кобул, Эркин Аъзам... (бу руйхатни истаганча давом этдириш мумкин) сингари устозларни мамнуният билан эслайман... Шу кунларда таваллуд айёмини нишонлаётган забардаст шоир Усмон Азим хам уша "кучада колмаган кунларим"нинг сабабчиларидан бири эди. Зеро, Усмон аканинг шарофати, ёрдами билан Радиога ишга кирганман, узок йиллар "сузни кабул киладиган юраги ва юрак кабул киладиган суз"и мавжуд бу инсон билан бир хонада ишлаш бахтига муяссар булганман...

Айни пайтда, юзлаб таниш-билишларим булатуриб, бирор бир дустнинг "эшигини тепиб", остонасидан кириб боришга хаддим сигмаганда, шайтонлар адабдан, каззоблар хакикатдан, куркоклар мардликдан, нопоклар покликдан лоф уриб, адабиёт мулкида курбакаларнинг тинимсиз кичкириги "ахён-ахён сайраётган Хаккушлар" овозини босиб кетганда, юрагимни вахм босади. Аммо, беихтиёр узимга узим таскин бериш учун сабаб ахтараман: Ахир, бу бечоралар, мехр-окибатсизлар, куркоклар, галамислар, талантсизлар нима хам килсин?!.. Агар улар качондир тор кобигидан чикиб, бир ховуч сохта, савиясиз "дуст"лари билан хамтовок булиш урнига, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Шавкат Рахмондай инсонлар билан хамнафас булганида, уларнинг садокати, салохияти, илму амали, эътикодидан ибрат ололганда эди, эхтимол, бу куйга тушмаган булармиди...

Мен юкорида номлари зикр этилган авлод вакилларининг бир-бири билан бегараз дустлигига гувох булганман ва хамиша хавас килганман хамда бу ёругтийнат кунгил ахли билан бир макон, бир замонда яшаганимдан фахрланаман! Умрининг олтмиш учинчи ёзини ёруг юз билан карши олаётган устоз Усмон Азимни улуг айёми билан муборакбод айлаб, унинг хеч качон эскирмайдиган, шеър ахли учун кулланма булишга арзигулик шеърларидан бирини дустлар билан бахам курмокчиман.

ОНАМГА ХАТ

Эрта-индин елар изгирин,
Йикилади богларга туман.
Англагани яшашнинг сирин,
Сузлашаман ёмгирлар билан.
Масту аласт, бегам дусту ёр
Толиктирар калбимни маним.
Шунда бирдан булади ошкор
Ёлгизлардан ёлгиз эканим...
Деразага хул багрин босиб,
Кузак туни сурганда хаёл,
Мен энг яхши шеъримни ёзиб,
Сизни эслаб йиглашим аён...


Рукн: Адабий ўйлар | Қўшди: Davron (16.08.2013) | Муаллиф: Одил Икром
Кўрилди: 901 | Рейтинг: 5.0/1

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0