Пайшанба, 19.09.2024, 12:40
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Тожикистон » Наср

Материаллар сони: 5

УМИД

Кутилмаган можаро ва шам ёритган юрагим

Кўзим уйқуга илинган экан, стюардесса қизнинг овози уйғотиб юборди: «Яна йигирма дақиқадан сўнг самолёт Хўжанд аэропортига қўнади…»Йигирма минут… Демак, узоғи билан бир соатга қолар-қолмас уйда бўламан. Лекин, шу самолётнинг ярим тунда етиб келиши яхши эмас экан. Уйга бориб онажонимнинг уйқуларини бузаманми!
Самолёт Хўжандга яқинлашган сари юрагим ҳаприқиб кетяпти. Ўз-ўзимга, нега намунча ёш боладек ҳовлиқасан, ўзингни боссанг-чи, дейман. Мана, зинапоядан тушиб боряпман. Кимдир бу ернинг қишин-ёзин тўхтамайдиган шамолидан ёзғиради. Мен эса, шамол келтираётган ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оламан. Мен уйимга келяпман, уйимга!
«Нега хизматдан қочиб юрибсан?»
Орадан беш-ўн дақиқа ўтмасдан зинапоядан тушаётганимдаги хуш кайфиятдан асар ҳам қолмайди. Одатда ҳар бир юртда ўз фуқаролари чегарачилар томонидан текширилмасдан ўтказиларди. Бизнинг аэропортда эса чегарачи йигит йўлимни тўсди.
-Қани, бир ҳужжатингни кўриб қўяйлик.
Гарчи ўзимдан ёш йигитнинг сенсираши жиғимга тегса-да, индамасдан ҳужжат кўрсатдим.
- Мана яна биттаси қўлга тушди. Йигирма беш ёшга кирган экан, - деди аскар йигит шеригига. - Олиб бор ановиларнинг олдига!
Иккинчи аскар йигит мени туртиб-туртиб бир хонага олиб кирди. У ерда учта йигит турарди. Улардан биттаси тинмасдан титрарди. Йигитлардан биттасини танидим - Москвадан мен билан бирга учиб келган, мендан икки-учта олдиндаги ўриндиқда ўтирган йўловчи.

Муаллиф: УМИД
Тожикистон | Наср | Ўқилди: 662 | Сана: 08.04.2014 | Шарҳлар (0)
Умид
Биринчи ҳикоя:

Кеча Хўжандга учадиган самолётга чипта олдиму туни билан ухлаёлмай чиқдим. Кўз олдимдан қишлоғим, мени кузатаётиб, тандирдан узилган иккита иссиқ нонни тишлатган, «она, нима қиляпсиз, мен урушга кетаётганим йўқ-ку», деганимда, жилмайганча «Болам, уруш деган сўзни тилингга олма, узоқ сафарга кетяпсан, ризқинг кўз олдимда турсин», деган онам, менинг йўқлигимни билдирмай, онажонимдан хабар олиб турган опам, жиянларим кўз ўнгимдан ўтаверишди.
Ана, икки табақали оч кўкка бўялган дарвозамиз, ёнидаги эшикча ортида уни очишга уринаётган итимиз – Йўлбарс. У нега кўчага чиқишга уриняпти? Мени кутиб олмоқчими, ё… Ё яна қабристон томонга чопмоқчими? Отамни, уни эркалайдиган хўжайинини соғиндими…

Муаллиф: Умид
Тожикистон | Наср | Ўқилди: 703 | Сана: 29.01.2014 | Шарҳлар (0)
Ҳуснинисо Аҳмедова

Зулхуморни айни қиш чилласида тупроққа топширишган эди. Мусибатданми, изғирин совуқданми, Холбекнинг вужуди музлаб, панжалари қоқшолдек қотиб қолганди. Дам-бадам аччиқ кўз ёшларини сидираверганигами, икки ёноғи қорайиб кетипти. Тупроқ бошидан қайтишгач, қўшниси Дамирхон уни сандалли уйга бошлаб кириб, қўлига ярим коса иссиқ атала тутди. Аталадан бир қулт ҳўплади-ю, ютинолмади. Қайғурган вужудда овқатланишга ҳам иштиёқ уйғонмас, иштаҳа ўлар экан. Сандал бурчида ухлаб ётган Самандарни кўриб янада мубғам бЎлди. Нима деган иш бЎлди. Энди буёғи нима бЎлади?..

Муаллиф: Ҳуснинисо Аҳмедова
Тожикистон | Наср | Ўқилди: 1105 | Сана: 15.07.2012 | Шарҳлар (1)
Жўрақул АЖИБ

Туш кўраётганди. Ғалати туш...
Тўғриси, кўраётгани асло тушга ўхшамасди - ҳаммаси ўнгидагидек аниқ ва тиниқ...
Юксак қоя устида туришарди. Кимдир елкасидан итариб юборди...
Қоядан шиддат билан пастга учди. Пастда - жуда қуйида, икки тоғ оралиғида - оловли дарё оқар, унинг кучли тафти юзига урила бошлаганди. Энди у охир-оқибат сув ўрнига аланга оқаётган дарё ичига бориб тушиши керак эди...
Орқага бир ўгирилиб қарай олса, ўзини ғафлатда қолдирган ўша кимсанинг юзини кўриб қолган бўларди. Аммо...
-Кишанбой, Авазхон, Темирали...
Бек навбатдаги аёвсиз жангу жадаллардан сўнг омон қолган қирқ чоғли йигитларининг исмини бирма-бир тилга ола бошлади. Ўз номини эшитган ёвқур жангчиларнинг ҳар бири дарҳол ўрнидан ирғиб турарди-да, қўлини кўксига қўярди. Сўнгра эса:
-Бек!.. - дея бошини хиёл эгиб, таъзим қилишни ҳам сира унутмасди.
Кейинги дамларда кечки пайт навбатдаги жангга киришдан олдин бек шундай қиларди - камайиб бораётган йигитларнинг номини айтиб, уларни руҳлантиришга интиларди.
Тожикистон | Наср | Ўқилди: 961 | Сана: 10.07.2012 | Шарҳлар (0)
Ҳакимжон Зокиров

Ижодкорлар, олимлар, санъаткорларни кўпинча жиддий одамлар сифатида кўз олдимизга келтирамиз. Аслида, Эркин Воҳидов айтганидек, «улар ҳам одам», ҳаётларида кулгили, ҳангомабоп воқеалар, лутфу киноя, қочириқлар тез-тез бўлиб туради. Қуйидагиларни ўқиб, оз бўлса-да завқ оласиз, ўзингиз ўқиган, севган таниқли кишилар тўғрисидаги маълумотларингиз кенгаяди, деб ўйлаймиз.

Муаллиф: Ҳакимжон ЗОКИРОВ
Тожикистон | Наср | Ўқилди: 1556 | Сана: 25.06.2012 | Шарҳлар (0)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0