Пайшанба, 19.09.2024, 12:38
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Тожикистон » Шеърият

Материаллар сони: 26 Саҳифалар: 1 2 3 »

Одил ИКРОМ

Гапларимиз бўлмайди адо,
Ҳар гал олсанг ҳолимдан хабар.
Кулгуларинг тугагунча то,
Кўз ёшларинг тингунга қадар.
Инсон қадр-қиммати бир пул,
Ишонмасанг бир пулдир бари.
Сен кетасан, дунёдан буткул
Аразлаган одам сингари.
Юрагимни нотайин бир ҳис
Ғижимлайди ҳар кун, ҳар кеча.
Сен кетасан кўнгилдан олис,
Кузатаман остонагача.

Муаллиф: "Ҳафта ижодкори" Одил Икром
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 860 | Сана: 02.07.2013 | Шарҳлар (0)
Одил ИКРОМ

Мен келдим ўзимни ўлдирган жойга,
Ой – гувоҳ, мен бунда топганман тўзим.
Раҳмат, дейман мени таниган ойга,
Бироқ, танимайман ўзимни ўзим.
Хаёл етаклайди қарғаб ва алдаб,
Хаёлга ит каби эргашаман жим.
Мен келдим ўзимни ит каби ҳайдаб,
Бироқ, ҳайдаламан ўзимдан ўзим.

Муаллиф: "Ҳафта ижодкори" Одил Икром
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 902 | Сана: 29.06.2013 | Шарҳлар (4)
Одил ИКРОМ

Бизнинг орамизда нима қолди, айт,
Юраклар – таланган маъводай юпун.
Орамиздан ўтар ҳар дуойи бад,
Орамиздан ўтар Худо урган тун.
Баъзида, юракни кўмар нолага,
Юраклар оралаб ўтган ер изи.
Баъзида, осмон ҳам тушар орага:
Зарҳал ҳарф битилган чўчқа териси.

Муаллиф: "Ҳафта ижодкори" Одил Икром
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 916 | Сана: 28.06.2013 | Шарҳлар (3)
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

Одил ИКРОМ таржимаси

Бор эди баққолу тилдон тўтиси,
Хушнаво, зангори, бийрон тўтиси.

Эрди ул ҳам кўз-қулоқ дўкон аро,
Барча савдогарга айлаб хуш наво.

Одамий лафз, нутқи ҳам буткул равон,
Тўтилардек куйламиш ул хушзабон.

Ўтди бир кун ул томон, бул ёнга тез,
Тўкди гулмой челагин туртиб шу кез.

Хожа қайтгач ўз уйидан хожадек
Сўнгра дўкон ичра турмиш лаҳза тек.

Муаллиф: Жалолиддин Румий, Одил Икром тарж.
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 890 | Сана: 27.06.2013 | Шарҳлар (1)
Мўминжон ЭРКАЕВ

*****
Ғанимат дунёда ғаним излама,
Осмондан пастроқ бўл, ердан баландроқ.
Совуқ сўзлар билан қалбни музлатма.
Ёмон ўйларингни оловларда ёқ.

Кимдандир қочасан, тоқатларинг тоқ,
Кимнингдир суҳбати дардингга малҳам.
Йўлнинг охирида ким сенга муштоқ,
Дўстларнинг тенг ярми дардингга беғам.

Муаллиф: Мўминжон Эркаев
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 879 | Сана: 27.06.2013 | Шарҳлар (5)
Одил ИКРОМ

Бизнинг орамизда нима қолди, айт,
Юраклар – таланган маъводай юпун.
Орамиздан ўтар ҳар дуойи бад,
Орамиздан ўтар Худо урган тун.
Баъзида, юракни кўмар нолага,
Юраклар оралаб ўтган ер изи.
Баъзида, осмон ҳам тушар орага:
Зарҳал ҳарф битилган чўчқа териси.
Орадан ой ўтар – ойсиз тунларим,
Орадан йил ўтар – чўзилган қасос.

Муаллиф: "Ҳафта ижодкори": Одил Икром
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 880 | Сана: 27.06.2013 | Шарҳлар (2)
"ИЖОДКОР" янги бир лойиҳани сизга тақдим этмоқчи! "Ҳафта ижодкори" дея шартли равишда номланган мазкур лойиҳада шоир-ёзувчиларимизнинг имкон борича янги асарларини бериб борамиз! Сиз эса бу ижод наъмуналарига холисона фикр билдириб турасиз деган умиддамиз!
Бу лойиҳа бўйича қўшимча режалар яна билдирилади. Сизнинг таклифингиз ҳам албатта инобатга олинади.

Биринчи, "Ҳафта ижодкори" сифатида Одил Икромни танладик.

Одил ИКРОМ

***

Қўлим очилмайди, ўлгунимча то
Сендан яширганим – ўша бир нарса.
Менинг бандалигим бўлгунча бажо,
Билмайсан.
Билмайсан, бу хаёл Искандарнинг ҳам
Қўлидан келмаган орзуси, ўйи.
Қўлимдан келади, ахир, азизам,
Қўлим очилганда – сочларинг бўйи.

Муаллиф: Ҳафта ижодкори: Одил ИКРОМ
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 909 | Сана: 26.06.2013 | Шарҳлар (8)
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

Одил Икром таржимаси

БИРИНЧИ КИТОБ

* * *

Тинглагил, най не ҳикоятлар қилур,
Айрилиқдин не шикоятлар қилур:

Ул қамишзордан таним кесган ҳамон,
Бўзласам, эркак-аёл тортмиш фиғон.

Истаюрман айрилиқдан чок бағир,
Токи, сўйлай шавқу дардим бирма-бир.

Кимки гар бўлгай йироқ ўз аслидан,
Ул нажот излар тириклик васлидан.

Нола қилдим ҳар йиғин мен, ҳар қадам,
Ҳамдам эрдим шодга ҳам, гирёнга ҳам.

Шубҳа бирлан менга гар ёр бўлди ким,
Истамасдир сийратимдан бир сирим.

Муаллиф: Одил Икром таржимаси
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 1301 | Сана: 25.06.2013 | Шарҳлар (1)
]Одил ИКРОМ таржимаси

Сайидали МАЪМУР
Тожикистон халқ шоири

Янги гап айт, янги гапнинг завқи ўзгача.
Фаррухий.

Айтилмаган гаплар кўпдир дунёда,
Босиб ўтилмаган йўл бор, манзил бор.
Қачонгача эски гапларни айтиб,
Эски йўллар узра тентирайсан зор.

Шоир қалби ўтли вулқон сингари,
Ўти, алангаси билмагай ҳудуд.
Қалбинг қайноқ эмас, совуқдир бари,
Тоғлар тошидай жим сақлайди сукут.

Муаллиф: Одил Икром таржимаси
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 843 | Сана: 24.06.2013 | Шарҳлар (1)
ЛОЙИҚ
Тожикистон халқ шоири
(Одил ИКРОМ таржимасида)

ОНАМГА

Ўтириб сандалнинг бир чеккасида,
Тунларда кўз юммай, оҳ, қари онам,
Сен, балки, куёвлик тўнин тикарсан,
Дилда ниятларинг бўлиб бир олам.
Куёвлик тўнини қаддимда кўриб,
Тўй куни ушалсин армонларинг то,
Токи, ёшлигингнинг ранги, чиройи
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 804 | Сана: 19.05.2013 | Шарҳлар (0)
1-10 11-20 21-26
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0