Пайшанба, 19.09.2024, 22:18
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Тожикистон » Шеърият

Материаллар сони: 26 Саҳифалар: « 1 2 3 »

Хасанбой ҒОЙИБ
"Ижодкор" сайтида Даврон Хотамнинг устоз Муғанний билан қилган суҳбатини ўқиб эшитган ва ўзим шоҳиди бўлган боболарим ҳақидаги хотираларни эсладим. Устознинг "Онам дўппи тикиб сотар, ҳар бир гапида мақол ишлатар, у пайтлар бу одати менда кулги уйғотар, бу одатнинг озчиликда учрайдиган ноёб фазилат эканлигини эса кейин англаб етдим" сатрларини ўқир эканман рахматлик онам Инобатхон Даврон қизини эсладим. Бу гаплар худди менинг бувим( биз онамизни "буви" деб чақирар эдик) ҳақида айтилгандек эди. Менинг боболарим хам Ўш, Наманган томонлардан. Онам тарафидан Эгамберди бобом ўз вақти замонида мингбоши бўлган эканлар. Совет давлати ташкил топгач, бойларнинг фарзандлари деган фитналар сабабли онамнинг Қамчинбек деган амакилари Сибирга сургун қилинганлар. Ўша пайтда у киши раҳбарлик лавозимида ишлаганлар. Онамнинг эслашларича "мажлисга бораман" деб кетиб қайтиб келмаганлар экан. Қамчинбек бобом 11 йил сургунда бўлгач, қайтиб келиши олдидан вафотлари хақида хабар келган экан. У кишининг Сожирахон деган завжалари ва Сорахон исмли бир қизлари қолган. Улар Ўш вилояти Тошкўмир туманида яшар эдилар. Шундан сўнг аввал Мирзобек бобом, сўнгра Давронбек бобомлар Тожикистонга келиб қолишган. Бу ҳаммаси ўша (30-йилларнинг) мудҳиш кунларнинг оқибати эди.

Муаллиф: Хасанбой Ғойиб
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 796 | Сана: 24.01.2013 | Шарҳлар (0)
Мени ёд эт, жон-жаҳонинг
Қуршаб ётса совуқ қиров.
Мени ёд эт, қўлларингдан
Тутса биров, тутса биров.

Ёд эт мени, қара атроф
Маъюс кўзга кетди тўлиб.
Остонангда дилдираган
Соғинч гули қолмай сўлиб.

Муаллиф: МУНИРА КАМОЛ
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 910 | Сана: 05.01.2013 | Шарҳлар (0)
Улуғбек АШУРОВ

Кимдан оз яшадинг, кимдан зиёда,
Гоҳи севинч тўлди, гоҳ қалбга фиғон.
Руҳи покинг қайтиб келмас дунёга,
Мендан ғариб борми энди Онажон?!

Қабринг тепасида эгилса бошим,
Кўзларимдан ёшмас, қуйилар армон.
Энди йигитликка етганда ёшим,
Мендан ғариб борми энди Онажон?!

Муаллиф: УЛУҒБЕК АШУРОВ.
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 888 | Сана: 24.12.2012 | Шарҳлар (2)
Шухрат ШОКИР

Хўрликлар битмади бу пурғам
Тупроққа баддуо теккандай.
Чидар энди қирқ бирига ҳам
Қирқига бардоши етганлар.

Эркни орзу қилмас оғудай
Қашшоқликни сипқорган эрлар.
Қуллар чиқар ўз тупроғида
Қорни нонга тўймаган элдан.

Муаллиф: ШУҲРАТ ШОКИР
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 1540 | Сана: 23.12.2012 | Шарҳлар (8)
Хасанбой ҒОЙИБ

Миллат юкин елкасида олиб юрган,
Маърифатнинг майдонида катта мерган.
Пайғамбарнинг тарихини ёзиб берган
Улуғ бобом сиз элимнинг посбонисиз,
Юракларда армон бўлган достонисиз.

Тақдир сизни олиб кетди Қошғар томон,
Эл дардида яшадингиз хар лахза, он,
Армонингиз эди озод, хур Туркистон,
Улуғ бобом элимизнинг посбонисиз,
Юракларда армон бўлган достонисиз.

Муаллиф: Хасанбой ҒОЙИБ
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 792 | Сана: 03.12.2012 | Шарҳлар (0)
Шодмон ЖЎРАЕВ

Шодмон, шодмонмисан ғамлар тиғида,
Ҳар нокас қўйнида сенга тош тайёр.
Изламай қўйгансан паноҳ йиғида,
Кўзлар қароғида ватанларинг бор.

Ошно тутинасан хазонга энди,
Қўлини тутасан йулдошинг мунгнинг.
Қувончинг сотасан арзонга энди,
Бахосин топмадинг ўткинчи куннинг.

Муаллиф: Шодмон ЖЎРАЕВ
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 927 | Сана: 15.11.2012 | Шарҳлар (1)
Саййид Неъматуллох Иброхим

Фиркат

Бу не мазхаб, Илоҳидан қўрқмас ҳеч ким?
Бу не даврон, гуноҳидан қўрқмас ҳеч ким?
Бу не тупроқ, нигоҳига суртмас ҳеч ким?
Қоним ёнар менинг, ё Раб,
Қоним ёнар!

Халқ ингради унга ҳақдан сўзламадим,
Хақ сингради, унга халқдан бўзламадим.
Чўкдим ерга, воҳ, самони кўзламадим,
Жоним ёнар менинг, ё Раб,
Жоним ёнар!

Муаллиф: Саййид Неъматуллох Иброхим
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 918 | Сана: 15.11.2012 | Шарҳлар (1)
Хасанбой ҒОЙИБ

Зафарга эришди яна бир карра,
«Наҳсдан бино бўлган шайтанат» аҳли.
Ҳалқчи, қолаверади ўз фикри билан
Тилида заҳрию, дилида қаҳри.

Қай бир гуноҳ учун каффоратдир бу,
Адолат насими эсмас батамом.
Қанақа эркинлик, кафолатдир бу,
Ҳақонлар бузғунчи, оломон авом.

Муаллиф: Хасанбой Ғойиб
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 899 | Сана: 02.11.2012 | Шарҳлар (0)
Ҳасанбой ҒОЙИБ

Май истаймиз ва лекин паймонани кўрмаймиз,
Сўзлашурмиз туну кун, ҳамхонани кўрмаймиз.
Ҳажрида куяр кўнгил, пинхонани кўрмаймиз,
Ишқ келди- кўз бойланди, бегонани кўрмаймиз,
Етаклаб юр, девона, майхонани кўрмаймиз.

Муаллиф: Ҳасанбой ҒОЙИБ
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 802 | Сана: 04.10.2012 | Шарҳлар (2)
ЖАМШИД

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС
Бир тутам умр ёнди, ўчди, борми бу шомдин вафо,
Ғайри тангридан вафо йўқ ва на султондин вафо,
Оби хом, туфроғи хом, сўрмангиз хомдин вафо,
Кимса ҳаргиз кўрмади чун аҳли даврондин вафо,
Улки даврон офатидур, не тамаъ ондин вафо.
Ул намозшомгул мисоли очилиб сўлса не тонг,
Ё тўкиб кўзимни ёшин ўзгага кулса не тонг,
Ёки ботганда қуёшим қасдма-қасд тўлса не тонг,
Жониму умримдир ул ой, бевафо бўлса не тонг,
Қайда кўрмиш кимса ҳаргиз умр ила жондин вафо.

Муаллиф: ЖАМШИД
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 1099 | Сана: 18.09.2012 | Шарҳлар (3)
1-10 11-20 21-26
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0