Пайшанба, 19.09.2024, 22:20
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Тожикистон » Шеърият

Алихонтўра Соғуний хотирасига
Хасанбой ҒОЙИБ

Миллат юкин елкасида олиб юрган,
Маърифатнинг майдонида катта мерган.
Пайғамбарнинг тарихини ёзиб берган
Улуғ бобом сиз элимнинг посбонисиз,
Юракларда армон бўлган достонисиз.

Тақдир сизни олиб кетди Қошғар томон,
Эл дардида яшадингиз хар лахза, он,
Армонингиз эди озод, хур Туркистон,
Улуғ бобом элимизнинг посбонисиз,
Юракларда армон бўлган достонисиз.

Ватан аҳли ҳар сўзингиз тинглар, суяр
Тарих rилган хатоларни дилдан туяр.
Мардлар ўзи учун эмас эл деб куяр,
Улуғ бобом элимизнинг посбонисиз,
Юракларда армон бўлган достонисиз.

Саркардалик шиддати бор қонингизда
Ҳурлик ишқи жўш уради жонингизда
Фарзанд бўлиб юрсам дейман ёнингизда
Улуғ бобом элимизнинг посбонисиз,
Юракларда армон бўлган достонисиз.
17.07.06.

Муборак онлар
Қанча гул умримиз ўтди беҳуда,
Ҳақ йўлни англолмай, оввора бўлиб.
Яшадик кўринмас ғуллар ичида,
Тарихни унутиб, ғафлатга тўлиб.
Тупроқдан яралган Ҳақ қулларига
Сиғиндик Худога сиғинганнамо.
Айландик шайтоннинг ҳаммолларига,
Унутиб нимадир рўзаю намоз.
Улуғ боболарнинг қутлуғ изидан
Бормадик “эскилик сарқити ” дея.
Ишониб иблиснинг ёлғон сўзига,
Иғво тошин отдик кўҳна мозийга.
Аммо зулматнинг – да ёруғ куни бор,
Ёлғон ақидалар бўлди чил – парчин.
Магар Худо бордир, унинг дини бор,
Бугун юрт мустақил, ихтиёр эркин.
Ватанга қайтдилар валийлар руҳи,
Эрта кеч таралар муборак овоз.
Муборак онларга шукрона айтиб,
Ибодат қил, элим, мўминларга хос.
22.05.02.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (03.12.2012) | Муаллиф: Хасанбой ҒОЙИБ
Кўрилди: 793 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0