Пайшанба, 19.09.2024, 22:20
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Тожикистон » Шеърият

Барча саҳна юзасинда покдомонлик ролида
Шодмон ЖЎРАЕВ

Шодмон, шодмонмисан ғамлар тиғида,
Ҳар нокас қўйнида сенга тош тайёр.
Изламай қўйгансан паноҳ йиғида,
Кўзлар қароғида ватанларинг бор.

Ошно тутинасан хазонга энди,
Қўлини тутасан йулдошинг мунгнинг.
Қувончинг сотасан арзонга энди,
Бахосин топмадинг ўткинчи куннинг.

Гул каби сочасан кунларинг юлиб,
Барида вафо йук, сирдош чиқмайди.
Вафосиз дунёдан ўтасан кулиб,
Сен кетган ўлкада қуёш чиқмайди.

Шекспир
Дунёни мен саҳна дедим, ўзга имкон топмадим,
Хаммага роль берилгандир, мен хам омон топмадим,
Барча саҳна юзасинда покдомонлик ролида,
Лек, саҳнанинг орқасида бир покдомон топмадим.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (15.11.2012) | Муаллиф: Шодмон ЖЎРАЕВ
Кўрилди: 928 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 1

0  
1 Хасанбой Гойибов   (15.11.2012 16:08) [Материал]
"Фасли покдомон" (1991.Тошкент)шеърлар туплами муаллифи шоир Шодмон Жураев Кургонтепа шахрида яшайди. Узбекистон халк хофизи Шерали Жураев шеърларини кушик килиб куйлаган шоир билан Кургонтепага сафарим чогида бир неча марта учрашдик. Ижодий ишларингиз кандай?-деган саволимга Шодмон ака "мен каламни синдирдим, энди ёзмайман" деб жавоб бердилар. Шу сухбатлар туртки булиб бир нечта шеърлар ёздим. Хозир шулардан бирии эътиборингизга хавола киламан:
Шоир Шодмон Жураевга

«Мен кофия устида бош котирсам, махбубим дерки,
менинг юзимдан булак хеч нарсани уйлама.
Мен байту газаллардан нихоят халос булдим. Шоирлар бош котирадиган бу нарсаларнинг хаммаси бир чака, бир чака»
Радий Фиш. «Жалолиддин Румий»

Нечун гирёнларинг кулар ай, дунё,
Нечун шодмонларинг бунчалар гамгин?
Сирожиддин Саййид

Дедим: гамга ботдинг Шодмон не учун
Дардинг куйламайсан чок этиб яко?
Деди: Хакни англаб етгач мен учун
Шеър ёзиш, куйлашлар булди бир чака.
Дедим: увол булур Тангри неъмати,
Шеър-ла баён айла холингни, Шодмон.
Деди: менга йукдир шеърнинг киммати,
Куйида гамгинман, куйида шодон.
Дедим: ёлгизликнинг эгаси Аллох,
Узлатнинг шавкидан сузла бир огиз.
Деди: атрофимда одамлар туп-туп,
Аммо дардмандим йук, ёлгизман, ёлгиз.
Дедим: ёр васлидан мастмисан, Шодмон,
Кай макомда узни хисоб этарсан?
Деди: ошикликда факат бор хижрон,
Васлин топган онинг куйиб кетарсан.
09.03.2012йил
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0