Пайшанба, 19.09.2024, 22:23
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Тожикистон » Шеърият

Авлиёхон Эшон ғазалига мухаммас
Май истаймиз ва лекин паймонани кўрмаймиз,
Сўзлашурмиз туну кун, ҳамхонани кўрмаймиз.
Ҳажрида куяр кўнгил, пинхонани кўрмаймиз,
Ишқ келди - кўз бойланди, бегонани кўрмаймиз,
Етаклаб юр, девона, майхонани кўрмаймиз.

Ошиғу маъшуқликда фироқ бору висол йўқ,
Ҳуснига разм солсам кипригидан узар ўқ,
Гоҳо қошин чимириб зарда билан урар дўқ,
Шам бўлиб иккимиз ҳам тишладик хар кеча чўғ,
Қаноти чисирлаган парвонани кўрмаймиз.

Шавқим ортиб бородир ёрга интилган сари,
Ортидан чопиб борсам ёр кетади илгари.
Жонни ўртаб юборди нозлари, хийлалари,
Бу дилнинг қўрғонига кирди ишқнинг лашкари,
Тош тегиб қон сачраган пешонани кўрмаймиз.

Ҳолимизга кулмагин эй, зоҳид, фикрингдан қайт,
Панду насиҳат қилма ўзгалардан ўқиб байт.
Ҳолимиз англаюрсан шу ҳолга тушганинг пайт,
Бошлама дарсхонангга, сабоғингни сувга айт,
Ишқдан ўзга мураббий, фарзонани кўрмаймиз.

Ишқ дардин қайдан билсин ғофилу қалби кўрлар,
Кўнгил қулфи очилгач ошкор бўлгуси сирлар.
Гулдан тўшаб поёндоз, бошимдан сочиб дурлар,
Эшикларин ланг очиб, кел, деб чорлади ҳурлар,
Аммо юракдан ўзга ошёнани кўрмаймиз.

Васлин бир кўрай десам ёр олган юзин ўраб,
Жонни нисор этардим, қўйса гар бир бор қараб.
Мухаммас ёзди Ғойиб пирлардан дуо тилаб,
Эй Эшон, аҳли ошиқ бормадик ҳолинг сўраб,
Кўзинг сувига чўккан остонани кўрмаймиз.

20.03.2012йил.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (04.10.2012) | Муаллиф: Ҳасанбой ҒОЙИБ
Кўрилди: 803 | Шарҳлар: 2 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 2

0  
1 Хасанбой Гойибов   (04.10.2012 15:43) [Материал]
РАХМАТ сИЗГА. аВЛИЁХОН АКАМИЗ ГА ХАМ СОГЛИК ТИЛАЙМАН
Хасанбой Ғойиб
0  
2 ШЕЪРХОН   (09.03.2013 09:04) [Материал]
Газал хам, мухаммас хам чиройли чикибди.
ижодий ютуклар тилайман Авлиёхон Эшонга хам, Хасанбой Гоибга хам.
ШЕЪРХОН
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0