Пайшанба, 19.09.2024, 22:16
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Тожикистон » Шеърият

Ишқимми имкон, Мавлавий
Саййид Неъматуллох Иброхим

Фиркат

Бу не мазхаб, Илоҳидан қўрқмас ҳеч ким?
Бу не даврон, гуноҳидан қўрқмас ҳеч ким?
Бу не тупроқ, нигоҳига суртмас ҳеч ким?
Қоним ёнар менинг, ё Раб,
Қоним ёнар!

Халқ ингради унга ҳақдан сўзламадим,
Хақ сингради, унга халқдан бўзламадим.
Чўкдим ерга, воҳ, самони кўзламадим,
Жоним ёнар менинг, ё Раб,
Жоним ёнар!

Умрим менинг дарё каби сарсон кечар,
Жаҳолатим зулук каби қоним ичар,
Гуноҳларим аъмолимга кафан бичар,
Шоним ёнар менинг, ё Раб,
Шоним ёнар…

Сабрим менинг сахродаги гулдай сўлди,
Истиқболим ботаётган кунга дўнди.
Минг йил мозий беш саҳфалик тарих бўлди,
Номим ёнар менинг, ё Раб,
Номим ёнар…

Бул савдолар қийнамади виждонимни,
Рўёлардан асрамадим иймонимни.
Ўзлигимга сарфламади имконимни
Оним ёнар менинг,ё Раб,
Оним ёнар…
1992й.апрель

Мавлоно Румий билан суҳбат

Ёрдай улуғ улфат қани?
Ботил бу даврон Мавлавий.
Ҳиммат қани, нусрат қани?
Бағрим маним қон, мавлавий

Қисмат шароби – талх-тахир,
Ботилнигоҳ бўлдим, ахир.
Айтинг қачон бўлгим, ахир,
Дил мулкига хон, мавлавий?

Битгайму бу маҳжурлигим,
Тутмай қадах махмурлигим?
Борми маним мансурлигим,
Ишқимми имкон, Мавлавий?

Қайда ўшал нусратато?
Боқмас, менга хасрат ато,
Уқбо эмас, касрат ато,
Зулмат бу – тўрт ён, Мавлавий?

Ишқим маним зикрим эрур,
Зикрим-ёруғ фикрим эрур.
Сармаст мен, куйдирди нур,
Ўтми бу ё қон, Мавлавий?

Сув бўлди-ку жону таним,
Ҳолим билиб, кулмай ғаним,
Наздингиза чорланг мани,
Жон мавлавий, Жон мавлавий!

…Шамси шакаррезми, келур,
Мафхари Табрезми,келур,
Ханжари хунрезми,келур,
Олам гулистон, Мавлавий!


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (15.11.2012) | Муаллиф: Саййид Неъматуллох Иброхим
Кўрилди: 918 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 5.0/1

Шарҳлар: 1

0  
1 Хасанбой Гойибов   (15.11.2012 16:04) [Материал]
Устоз Саййид Неъматуллох Иброхим узларининг орифона шеърлари билан мухлислари калбини забт этган суфий шоирларимиздан. У кишининг кейинги йилларда куплаб шеърий мажмуалари мухлислар кулига етиб борди. Менинг кутубхонамда у киши узлари такдим килган, "Укам хасанбойга акалик мехри билан" деган дасхатлари битилган "Дарвешона" ва "Халлож киприклари" номли китобчалари мавжуд. Шодравон хамда оташнафас
шоир Аскар Махкам у кишига багишлаб "Ок китоб"ни ёзганлар. Куйида устоз Саййид Неъматуллох Иброхим газалига багишлаб ёзганим мухаммасни
сиз азизларнинг эътиборингизга хавола киламан.
(Ушбу мухаммас "Хажрида куяр кунгил"китобимга киритилган)

Кукда дил парвоз этар, осмон муборак булсин-эй,
Очса арш дарвозасин, кайхон муборак булсин-эй.
Васлини кумсаб етилган армон муборак булсин-эй,
Эй мухаббатлиг кeнгил, хижрон муборак булсин-эй,
Ут аро бу топганинг имкон муборак булсин-эй.
Ошиrлик асрорига хар кимса хам етмас ишон,
Гар саодат истасанг, билгил саодатдир шу он.
Васлида куймок надир, айлагин холинг баён,
Доманингга субхидамда гул тукар махбуб нихон,
Чун димогинг ичра хуш райхон муборак булсин-эй.
Бешижоат булса ким, колгай аро йулларда руст,
Неча зотлар булди хор, рафторини этмай дуруст.
Довюрак бул мисли Фарход- тогларни теш, говларни буз,
Ким мухаббатдан жудодир, акли-жузъ, иймони суст,
Аrки куллар наздида иймон муборак булсин-эй.
Субхи шом килсанг дуо, пирларингни ёдда тут,
Максадинг ёр васли булса одатинг булсин сукут.
Дилдаги шубха, гумон илдизин буткул курит,
Боrк бу хусрон дайрида виждон унут, иймон унут,
Куксинг ичра йиглаган инсон муборак булсин-эй!
Бандалик килгин мудом, тарк этмайин рухи равон,
Дил эрур Ёр манзили мисли бир жон ичра жон,
Гойиб хам дил розини Саййидига этгай баён:
Худшиноссан коинот асрори узликда аён,
Дилда мехвар истаган кайхон муборак булсин-эй.
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0