Аҳли Расул МУҲАММАД (Драматик достон)
Пешайвони ойнаванд уй. Ҳовли юзини хазонлар қоплаган,
тартибсиз. Чап томонда темирдан ясалган гараж. Ҳовли
ўртасидаги супада О та ёлғиз ўтирибди.
ОТА
Дунёнинг ёлғони, рости бор экан,
Унинг баландию пасти бор экан.
Уқубат келаркан роҳатдан кейин,
Ғаму ғурбатимни мен кимга дейин?
Бу кун ҳақ истасам, ҳақиқат йўқдир,
Ҳақиқат қаёнда, тариқат йўқдир.
Наҳотки ўз ўғлим, пушти камарим,
Дунёда орттирган танҳо самарим,
«Ўғлим!» деб чақирсам, «Сиз кимсиз?» деса,
Бағримни нимталаб пичоқcиз кесса?!
Ахир мен отаман, не бўлганда ҳам…
(Овози бўғилиб, жим қолади. Назарида ўз отасининг овозини
эшитгандек бўлади).
Муаллиф: [b]Аҳли Расул МУҲАММАД[/b]