Пайшанба, 19.09.2024, 22:18
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Тожикистон » Шеърият

БОРИ УМРИМ БЎЛСА БИР БАЙТ ШЕЪР БЎЛУР…
БОРИ УМРИМ БЎЛСА БИР БАЙТ ШЕЪР БЎЛУР…

Аҳли Расул Муҳаммад (Абдурасул Мамадалиев) Тожикистон республикаси Сўғд вилояти Шаҳристон ноҳиясидаги Ўроқли қишлоғида туғилган. Хўжанд Давлат университети филология факультетини хатм қилган. Шоирнинг «Таянч нуқтаси» (2004), «Ёҳу» (2010), «Шеърият» (2010) номли шеърий китоблари нашр этилган. Айни дамда журналистика соҳасида фаолият юритмоқда.

ЖАҲОН ШОҲЛАРИГА
Эй назаркардалар –
жаҳон шоҳлари,
Сизнинг соянгизга бўлсин саломлар!
Портлаб кетмай туриб дилим оҳлари
Сизга етиб борсин ушбу каломлар:

Майли, хуш ўтказинг ҳар дамингизни,
Йўқдир жони азиз ахир сиздақа.
Бироқ билиб босинг қадамингизни,
«Ваққ!» деб юбормасин шўрлик қурбақа…

***Сени севолмадим…
Йўллайин қандоқ
Ишқ – асов қудратни заиф ҳолингга?
Ўзимга шафқатсиз бўлурман, бироқ
Раҳмларим келгай сенинг жонингга.

Сен осуда яша,
ёнма, музлама
Мен каби ишқ ичра гирён ва урён.
Бошингга эгилсам,
ишқдан сўзлама
Йўқса, қулаб тушар бошингга осмон…

БАДБИНГА
Дунёни камситма,
чунки бу дунё
Сенга ўхшашлардан қадимийроқдир.
Гарчанд бўлсанг ҳамки булбулигўё,
Сўзинг Ҳақ сўзидан жуда йироқдир.

Нафрат маммасини эмиб улғайган
Қалбингда заррача йўқдир муҳаббат.
Бу қалб ботқоқзорда ағнаб тўлғонган
Тўнғизга ўхшаблар кетади фақат.

Дунё бир тарафу сен-да бир тараф,
Дунёга гул керак, сенга сарқитлар.
Ой нур сочаверар,
унга тик қараб
Тинимсиз ҳурса ҳам қутурган итлар…


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (19.06.2012) W
Кўрилди: 1302 | Шарҳлар: 6 | Рейтинг: 3.0/2

Шарҳлар: 6

0  
1 Ilyos   (26.06.2012 22:01) [Материал]
Gap yoq
0  
2 Ravshan   (09.07.2012 03:00) [Материал]
Ха, бу сайт жахон тармогида ижодкорларга, хусусан Тожикистон узбекларига жой бериб катта бир кутлуг ишни амалга оширдилар.

Ахли Расул Мухаммад Тожикистон узбеклари виждони десам муболга килмасдим
0  
3 Davron   (31.12.2012 12:29) [Материал]
Хурматли сайт мухлислари! Биз имкон қадар фикр эркинлигига амал қилишни истаймиз! Бироқ, шахсиятга тегадиган фикрларни "удалит" қилишга мажбурмиз!
0  
4 додхо   (02.01.2013 00:59) [Материал]
фирк эркинлигин бугиш экан-да. унда нега кучирмачилиги очик ошкор шоирлар ижодини бериб борасизлар? Узи плагиатлик нима эканлигини биласизларми? Шеър укийсизларми? М.Солих,Р.Парфи.Ш.Рахмон шеърияти кучирмачилари сайтингизда тикилиб ётибди-ку. Бировни шеърини кучирганларни нега "удалить" килмайисизлар?
0  
5 додхо   (02.01.2013 01:10) [Материал]
равшанбой, битта ахли расул халк виждони була олмайди. колаверса, уйнаб гапиришдан олдин уйлаб гапиришни урганинг, равшанбой. шеърият майдони кенг. аммо бу майдонда охир окибат ким колишини худо билади, холос.ахли расул курук фирклар йигмасини шеър деб такдим этаётир.
0  
6 калампир   (13.02.2013 02:19) [Материал]
шу абдували бегмат(Бекмухаммад)деганлари сал шеърларида этикани унутиб куядигон "шоирча"ми дейман. "Каро канжик"деб "шеърча" битган экан. узлари хитойи такса эмасмилар мабодо деб уйлайсан киши.Очик майдонга туша олмаган писмик лайкачалар булади. шуни йули тутилибдими дейман-да, биродар. шу итлар аккилайверади, карвон утаверади Хакикат эса карвон йулинин ёритувчи маёк булиб колаверади. "Каро канжик"ни кашф этгунча кайси кавакда эдингиз, валибой?Итнинг боласи ит битнинг боласи бит деганларидек. узлари кайси "канжик"боласи, Абдувалибек!? чунки итнинг лабидан упдим деган жойингиз борда.итни онам хам дегансизмией.
Давронбек! Дарров сархисобга буни кушманг! бу бизнинг хисоб! умуман хак гапнинг калампирини чайнаб куриш фойдадан холи эмас. калампир таомни хушхур киладиган восита..сархисоб дегани шархларни келтириб хулосаланадиган хисобот эмас. сархисоб сайт сахифасида берилган энг яхши асарларга эътибору эътирофдир. абдували сахифасига запрешён куйибсизларга бу гаплар абдувалига аталган.
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0