Пайшанба, 19.09.2024, 12:36
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Тожикистон » Адабий ўйлар

Илк "Ҳафта ижодкори"нинг якуни
Одил ИКРОМ

Ўзимча «Ҳамма ишимни бажариб бўлдим, энди бир комил инсонни учратиб, қувончдан юрагим ёрилиб ўлишим қолди, холос» деб ўйлардим. «Фейсбук»даги «Ижодкор» сайтини ўқиб, юқорида сурган хаёлларим хомлигини, пешонамда ҳали яна шеър ёзиш, ёзганда ҳам ҳозиргидан яхшироқ, самимийроқ, тушунарлироқ шеър ёзишдай «кўргулик»ни давом этдириш мумкинлигини ҳис қилдим…
Мени «Ижодкор»нинг «Муносабат»дай кенгқамровлиги, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ижодкорларининг турли жанрдаги ижодидан намуналар ва ушбу асарлар ҳақида холис фикрлар эълон қилиниши қувонтирди.
Истеъдодли шоир укамиз Давронбек, дастлаб, шеър сўраганда, ростини айтсам, «Манас»дан огоҳ, Айтматов, Шавкат Раҳмон, Турсунбой Адашбоев, Ёқубжон Хўжамбердиев, Турсунали Акбаровдай талантли, жўмард инсонлари билан Ўзбекистон тугул, дунёга танилган юрт китобхонларига, ёзганларимни «шеър» деб юборишдан иймандим. Шундай бўлса-да, «таваккул»ни афзал билиб, Давронбекнинг ташаббуси, ғайрати билан барпо этилган «Ҳафта ижодкори» рукнига ўз битикларимдан намуналар юборишни лозим топдим. Бу лойиҳа ўзининг ўқувчини зериктирмайдиган лўндалиги, мазмундорлиги, холислиги, юксак савияли шеърхонлари билан менга манзур бўлди. Шеърларим ва таржималарим хусусида Жўрабек, Мусофир, Раҳимжон, Давронбек, Аъзамжон, Мезбон, Самандар каби дўстларнинг самимий эътирофлари билан бирга айрим танқидий мулоҳазаларидан ҳам ҳузур қилдим. Чунки, шу пайтгача ҳеч ким ижодимга (таниш-билишларнинг турли мақтову маломатларидан ташқари) бундай жиддий, жўяли, дўстона муносабат билдирмаганди. «Ижодкор»да, ҳатто, баҳсли фикрларимга ҳам сабот ва бағрикенглик билан қай бир дўстимизнинг (исмларини эслолмайман, чунки, у мақола кейинчалик кўринмади) «бунақа майда-чуйдаларга ўралашмай, ижод қилсангиз яхши эмасми?» қабилидаги тилакомуз танбеҳи – жуда ўринли, айни муддао. Мусофирнинг «ижодкор бир умр ўзини ўзи излашдан тинмаслиги» ва «шоирнинг диди ва дунёқараши» таҳлилига даъвати, Жўрабекнинг «Маснавий» таржимаси, Раҳимжон, Мезбоннинг шеърларимдаги айрим сатрлар хусусидаги эътироз ва маслаҳатлари, Аъзамжон, Самандар, Давронбекнинг чин дилдан билдирган соф тилакларини жуда қадрлайман ва бу жараён Сўз олдидаги жавобгарлигимни янада орттиради деб ўйлайман.
Мен, шеър ва таржималаримни «Ҳафта ижодкори»га муносиб кўргани учун «Ижодкор» ижодий жамоаси, хусусан, Давронбекдан, битикларимни сабр билан ўқиб, ёлғон дунё ичра ўзларининг рост сўзларини дариғ тутмаганлиги боис юқорида номлари зикр этилган дўстлардан беҳад миннатдорман ва бундан кейинги «Ҳафта ижодкорлари»га омад тилайман!


Рукн: Адабий ўйлар | Қўшди: Davron (05.07.2013) | Муаллиф: Одил Икром "Ҳафта ижодкори"
Кўрилди: 936 | Шарҳлар: 8 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 8

0  
1 Samandar   (05.07.2013 09:19) [Материал]
назаримда хафта ижодкорининг фаолиятини бир оз тахлил, танкид ва мухими эътибор билан карасак яхшщирок буларди. ва келгуси хафтада эълон килинадиган оадм хакида хам анонс берсак
0  
8 додҳо   (18.07.2013 02:04) [Материал]
Афсус, бу ҳафта ижодкори фақат ўқилди...
0  
2 Samandar   (05.07.2013 09:20) [Материал]
ва яна - сайтимиз иштирокчиларининг комментлари ни купрок куришни истардим. жумладан шоирларнинг хам
0  
3 jurabek   (05.07.2013 09:30) [Материал]
Чарчаманг, Одил оға! Энг асосийси - "Маснавий"нинг таржимасида матонат билан давом этинг!
0  
4 Musofir   (05.07.2013 13:08) [Материал]
Одил ака, ижодингизга барака! Кунгил назм саройига илхом парилари тулаберсин !
+1  
5 Аъзам   (05.07.2013 13:48) [Материал]
Самандарнинг фикри тўғри. "Ижодкор" сайти иштирокчилари "Ҳафта ижодкори" лойиҳасини рисоладигидек амалга ошишида сусткашлик қилдик. Фикр ва мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашмадик. Самимийлик, холислик, фаоллик сайтимизнинг олтин қоидаларидан бўлиб қолишини хоҳлардим. Нимагадир тожикистонликлик дўстларимиз ўз фикрларини билдиришмади. Балки янги лойиҳа ҳақида билмай қолишгандир. Мен барча "Ижодкор иштирокчиларини фаолликка, самимийликка ва холисликка чақириб қоламан. Мен шу лойиҳа орқали Одил Икромдек шоир балан, унинг ўзига хос шеърияти билан танишганимдан хурсандман. Одил акага ижодий парвозлар тилаган ҳолда янада гўзал ижод намуналарини кутиб қоламиз.
+1  
6 УммуМадина   (05.07.2013 15:14) [Материал]
Ассалому алайкум. 
"Ижодкор"сайтидаги "Ҳафта ижодкори" лойиҳаси орқали мен ҳам кўпчилик қатори
гўзал шеърлар муаллифи Одил Икром номини ўзим учун кашф қилдим. Шоир
шеърларидаги гўзал ташбеҳлар, бир қарашда оддий кўринувчи, кутилмаган топилдиқлар мени ҳам ўзига ром этди. ...Ахир мен – кафанга ўралган бирҳис, Кўзларинг оқигачулғанган мардум, …Йўлни мен бошлайман қадам босмасдан, …Кўзимда – кўзингнинг
ёшлари…, Бир тоза юракда келар яшагим… кабимисраларни ўқиб чиндан ҳам “мазза” қилдим. Ижодизга барака!
0  
7 Rahimjon   (11.07.2013 09:23) [Материал]
Ассалому алайкум устоз Одил Икром! Аввало ижодингизга Аллоҳдан баракотлар тилаб қоламан. Юқорида Умму Мадина опамиз Одил Икром номини ўзим учун кашф қилдим, деб ёзибдилар. Ҳа, менимча бу номни жуда кўпчилик кашф қилди. Чунки шеъриятимизда хақиқий шеър соғинчи пайдо бўла бошлаганди адашмасам... Ҳали бу ном кўп кашф қилинишига ишонаман!
"Сўзларни қайрайлик, дўстлар, жўралар,
Ғафлат тўшагида ётмай, шошайлик." Шавкат Раҳмон
Барчамизга шу сатрларга амал қилишлик насиб қилсин!
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0