Пайшанба, 19.09.2024, 12:39
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Тожикистон

Материаллар сони: 42 Саҳифалар: « 1 2 3 4 5 »

Мўминжон ЭРКАЕВ

*****
Ғанимат дунёда ғаним излама,
Осмондан пастроқ бўл, ердан баландроқ.
Совуқ сўзлар билан қалбни музлатма.
Ёмон ўйларингни оловларда ёқ.

Кимдандир қочасан, тоқатларинг тоқ,
Кимнингдир суҳбати дардингга малҳам.
Йўлнинг охирида ким сенга муштоқ,
Дўстларнинг тенг ярми дардингга беғам.

Муаллиф: Мўминжон Эркаев
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 879 | Сана: 27.06.2013 | Шарҳлар (5)
Одил ИКРОМ

Бизнинг орамизда нима қолди, айт,
Юраклар – таланган маъводай юпун.
Орамиздан ўтар ҳар дуойи бад,
Орамиздан ўтар Худо урган тун.
Баъзида, юракни кўмар нолага,
Юраклар оралаб ўтган ер изи.
Баъзида, осмон ҳам тушар орага:
Зарҳал ҳарф битилган чўчқа териси.
Орадан ой ўтар – ойсиз тунларим,
Орадан йил ўтар – чўзилган қасос.

Муаллиф: "Ҳафта ижодкори": Одил Икром
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 880 | Сана: 27.06.2013 | Шарҳлар (2)
"ИЖОДКОР" янги бир лойиҳани сизга тақдим этмоқчи! "Ҳафта ижодкори" дея шартли равишда номланган мазкур лойиҳада шоир-ёзувчиларимизнинг имкон борича янги асарларини бериб борамиз! Сиз эса бу ижод наъмуналарига холисона фикр билдириб турасиз деган умиддамиз!
Бу лойиҳа бўйича қўшимча режалар яна билдирилади. Сизнинг таклифингиз ҳам албатта инобатга олинади.

Биринчи, "Ҳафта ижодкори" сифатида Одил Икромни танладик.

Одил ИКРОМ

***

Қўлим очилмайди, ўлгунимча то
Сендан яширганим – ўша бир нарса.
Менинг бандалигим бўлгунча бажо,
Билмайсан.
Билмайсан, бу хаёл Искандарнинг ҳам
Қўлидан келмаган орзуси, ўйи.
Қўлимдан келади, ахир, азизам,
Қўлим очилганда – сочларинг бўйи.

Муаллиф: Ҳафта ижодкори: Одил ИКРОМ
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 909 | Сана: 26.06.2013 | Шарҳлар (8)
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

Одил Икром таржимаси

БИРИНЧИ КИТОБ

* * *

Тинглагил, най не ҳикоятлар қилур,
Айрилиқдин не шикоятлар қилур:

Ул қамишзордан таним кесган ҳамон,
Бўзласам, эркак-аёл тортмиш фиғон.

Истаюрман айрилиқдан чок бағир,
Токи, сўйлай шавқу дардим бирма-бир.

Кимки гар бўлгай йироқ ўз аслидан,
Ул нажот излар тириклик васлидан.

Нола қилдим ҳар йиғин мен, ҳар қадам,
Ҳамдам эрдим шодга ҳам, гирёнга ҳам.

Шубҳа бирлан менга гар ёр бўлди ким,
Истамасдир сийратимдан бир сирим.

Муаллиф: Одил Икром таржимаси
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 1301 | Сана: 25.06.2013 | Шарҳлар (1)
]Одил ИКРОМ таржимаси

Сайидали МАЪМУР
Тожикистон халқ шоири

Янги гап айт, янги гапнинг завқи ўзгача.
Фаррухий.

Айтилмаган гаплар кўпдир дунёда,
Босиб ўтилмаган йўл бор, манзил бор.
Қачонгача эски гапларни айтиб,
Эски йўллар узра тентирайсан зор.

Шоир қалби ўтли вулқон сингари,
Ўти, алангаси билмагай ҳудуд.
Қалбинг қайноқ эмас, совуқдир бари,
Тоғлар тошидай жим сақлайди сукут.

Муаллиф: Одил Икром таржимаси
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 843 | Сана: 24.06.2013 | Шарҳлар (1)
Бу гал автоуловимиз улуғ шоир, Тожикистон қаҳрамони Мирзо Турсунзода номидаги ноҳияга қараб йўл олди. Экипаж, бир кишининг ўрнига бошқаси келганини ҳисобга олмаганда, деярли олдингидек: автоулов бошқарувида устоз Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим, ён тарафида Омонбой ака, орқада Абдулвоҳид Алматов, Раҳим Абдураҳмон ва каминангиз. Англаганингиздек, бу сафар шоир Дилмурод Қурбоннинг ўрнида шоир Раҳим Абдураҳмон ўтирибди. Уни бормайман деганига ҳам қўймай уйидан олиб чиқдик. Пойтахт билан М. Турсунзода ноҳиясини бир-бирига боғлагувчи автойўлда таъмирлаш ишлари кетаётганлиги учун Ҳисор ва Шаҳринав ноҳиялари орқали юришга тўғри келди. Дилмурод Қурбон, бугунги махфилнинг ташкилотчиси, тинмай телефон қилиб, қаерга етганлигимизни сўраб турибди. Йўлнинг узоғи йўловчини зериктиради деганича бор экан.

Муаллиф: Абу Бакр Асоев
Тожикистон | Матбуот | Ўқилди: 885 | Сана: 04.06.2013 | Шарҳлар (0)
ЛОЙИҚ
Тожикистон халқ шоири
(Одил ИКРОМ таржимасида)

ОНАМГА

Ўтириб сандалнинг бир чеккасида,
Тунларда кўз юммай, оҳ, қари онам,
Сен, балки, куёвлик тўнин тикарсан,
Дилда ниятларинг бўлиб бир олам.
Куёвлик тўнини қаддимда кўриб,
Тўй куни ушалсин армонларинг то,
Токи, ёшлигингнинг ранги, чиройи
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 804 | Сана: 19.05.2013 | Шарҳлар (0)
Дарҳақиқат, дийдор жуда ширин бир неъматдир. Айниқса, битта маънавий булоқдан сув ичгувчи қалблар дийдорлашганда дунёдаги энг нафис гулларнинг нектаридан жамланган бол ҳам чучмал таъмли бир матоҳга айланиб қолиши турган гап. Бу жумланинг айни ҳақиқат эканлигига куни кеча, аниқроғи 5 май куни Ёвон ноҳиясининг Алишер Навоий номидаги 15-умумтаҳсил мактабида ўтказилган шеьрият кечасига борганимизда яна бир карра амин бўлдим. Қандай қилиб дейсизми? Келинг, яхшиси бир бошдан сўзлай қолай. Шунда осонгина англайсиз, қўясиз!..
Тожикистон | Матбуот | Ўқилди: 1025 | Сана: 16.05.2013 | Шарҳлар (0)
Ҳусниссо АҲМЕДОВА

Қуёш эрта туриб қараса, бир аёл ёши ўтинқираб қолганига қарамай чаққон қимирлаб, уй-рўзғор ишларини қилиб бўлибди. Хижолатдан қуёш қизариб кетибди: «Мендан ҳам вақтли турган инсон бор экан-да», деб. Кейин шу меҳнаткаш, жафокаш аёл кўнглига қувонч бахш этай деб нурларини рўйи заминга сочворибди. Аёл эса хамирларини қориб, ёш келинчаклар каби чаққон қимирлаб, нонуштани тайёрлаб, уйдагиларни эрталабки дастурхонга чорлабди. Келин, ўғил, неваралари билан дастурхон атрофида жам бўлиб нонушта қилибди. Ҳалиги аёл болаларининг иштаҳа билан нонушта қилишларини завқ билан томоша қилиб, севинчини ичига ютиб, нонуштадан кейинги юмушларга уннаб кетибди. Тушлик вақти яқинлашганда яна овқат тадоригини кўриш унинг вазифаси экан. Яна дастурхон атрофида болалар жамулжам. Болалари атрофида парвона она бургут каби палопонларига ғамхўрлигини давом эттирибди. Янги ёпилган нон ҳиди хонадон бекасининг

Муаллиф: ҲУСНИНИСО АҲМЕДОВА
Тожикистон | Матбуот | Ўқилди: 927 | Сана: 01.02.2013 | Шарҳлар (1)
Хасанбой ҒОЙИБ
"Ижодкор" сайтида Даврон Хотамнинг устоз Муғанний билан қилган суҳбатини ўқиб эшитган ва ўзим шоҳиди бўлган боболарим ҳақидаги хотираларни эсладим. Устознинг "Онам дўппи тикиб сотар, ҳар бир гапида мақол ишлатар, у пайтлар бу одати менда кулги уйғотар, бу одатнинг озчиликда учрайдиган ноёб фазилат эканлигини эса кейин англаб етдим" сатрларини ўқир эканман рахматлик онам Инобатхон Даврон қизини эсладим. Бу гаплар худди менинг бувим( биз онамизни "буви" деб чақирар эдик) ҳақида айтилгандек эди. Менинг боболарим хам Ўш, Наманган томонлардан. Онам тарафидан Эгамберди бобом ўз вақти замонида мингбоши бўлган эканлар. Совет давлати ташкил топгач, бойларнинг фарзандлари деган фитналар сабабли онамнинг Қамчинбек деган амакилари Сибирга сургун қилинганлар. Ўша пайтда у киши раҳбарлик лавозимида ишлаганлар. Онамнинг эслашларича "мажлисга бораман" деб кетиб қайтиб келмаганлар экан. Қамчинбек бобом 11 йил сургунда бўлгач, қайтиб келиши олдидан вафотлари хақида хабар келган экан. У кишининг Сожирахон деган завжалари ва Сорахон исмли бир қизлари қолган. Улар Ўш вилояти Тошкўмир туманида яшар эдилар. Шундан сўнг аввал Мирзобек бобом, сўнгра Давронбек бобомлар Тожикистонга келиб қолишган. Бу ҳаммаси ўша (30-йилларнинг) мудҳиш кунларнинг оқибати эди.

Муаллиф: Хасанбой Ғойиб
Тожикистон | Шеърият | Ўқилди: 795 | Сана: 24.01.2013 | Шарҳлар (0)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0