Пайшанба, 19.09.2024, 12:52
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Янгликлар

Зухриддин Исмоил
Бу кураш майдонида

Осмонда учса юлдуз, изга ҳам жой топилар,
Ойна синган аёзда музга ҳам жой топилар.
Катта шоир бўлмадим деб сахарлари куймадим.
Бу кураш майдонида бизга ҳам жой топилар.

Остимизда кўзидан ўт сачраган арғумоқ.
Туёқлари зарбидан ғаним танида титроқ.
Бошимизни силаган фаришталар дўст , ўртоқ,
Бу кураш майдонида бизга ҳам жой топилар.

Бошимизда ҳилпирар ишқ деган қирмиз ялов,
Товонимиз теккан ер аршни куйдирар олов.
Умримиз дун дунёга бўлмаса бўлди гаров,
Бу кураш майдонида бизга ҳам жой топилар.

Вафо отлиғ довоннинг тепасида йўлимиз,
Ўнгимиз музлаган тош, тубсиз дарё сўлимиз.
Кел деб имлаб чақирар пирлар юрган йўлимиз,
Бу кураш майдонида бизга ҳам жой топилар.

Дунё ташвишларини ташвиш демас бу юрак.
Ҳар касга арз айлаган бебурд эмас бу юрак.
Дилда ноумид қилма деган илтижо, тилак.
Бу кураш майдонида бизга ҳам жой топилар.

Зуҳриддин Исмоил


Рукн: | Қўшди: 4328663z (25.09.2015)
Кўрилди: 653 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0