Пайшанба, 19.09.2024, 13:00
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Янгликлар

Зухриддин Исмоил
Икки дона гул

Чиройли шаҳарда энг ёруғ хона,
Дераза олдида икки дона гул.
Муҳаббат майидан масту мардона,
Осмонга талпинар иккита дулдул.

Мен сени севаман деярлар холос.
Бағирлар тўлишин қилишмас ҳавас.
Ширин бўйлари ҳам ўзларига мос,
Термулиб-термулиб олишар нафас.

Ойнадан сўрашар икки дона гул,
Тонгги сабо яна қайтармикан деб.
Висолга етмоққа фақат битта йўл,
Суйганим келгил деб айтармикан деб.

Мен сени севаман деярлар холос.
Бағирлар тўлишин қилишмас ҳавас.
Ширин бўйлари ҳам ўзларига мос,
Термулиб-термулиб олишар нафас.

Қуёш тонгда шошиб сочади нурин,
Икки севишганнинг бағирларига.
Гуллар очармиди вафонинг сирин
Биздайин севгининг сағирларига.

Мен сени севаман деярлар холос.
Бағирлар тўлишин қилишмас ҳавас.
Ширин бўйлари ҳам ўзларига мос,
Термулиб-термулиб олишар нафас.

Зуҳриддин Исмоил


Рукн: | Қўшди: 4328663z (25.09.2015)
Кўрилди: 682 | Рейтинг: 5.0/1

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0