Пайшанба, 19.09.2024, 13:05
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Янгликлар

Навоий ғазалига муҳаммас
Шодмон Қосимжон Раҳмиев
Навоий ғазалига муҳаммас

Бунчалар ҳусну малоҳат, бунча мафтункор оғиз,
Таъриф этмоқчун бирор сўз айтмоғи душвор оғиз,
Ҳайратим ҳайратда этди шул сифат изҳор оғиз,…
Тангри бермиш ул пари пайкарга андоқ тор оғиз,
Ким киши билмаски анда йўқмидур ё бор оғиз.

Тил оғиз ичра соқов булбул каби банди қафас,
Васфини битмакка қўлга хома тутдим басма-бас,
Сўз тополмай хомуш эрдим, пири устоз берди сас,
Игнаси бирлан Масиҳ оғзин тикиб урмас нафас,
Жон берурга очса ул шўҳи шакар гуфтор оғиз.

Гул ёқосин чок этиб, ҳайратда гул руҳсоридин,
Ҳайратангез ишва етгач гулга гулруҳ соридин,
Чайқалур гулшанда гуллар бўйидин, рафторидин,
Ғунчалар хандон эмас гулшандаким ҳар соридин,
Очди гулрўйим дуосин қилгали гулзор оғиз.

Ҳар не иш анга раводур, ҳоҳ тузур, ҳоҳи бузур,
Қанчалар ошиқларин тош қотқизур, ҳоҳ юргузур,
Менга хушдур ҳаста жоним лутфидин топгай ҳузур,
Турфа кўрким сўз била ҳам ўлтирур, ҳам тиргузур,
Чун очар муҳлиқ сўз айтурга Масиҳовор оғиз.

Ўн саккиз минг олам асрори сенинг фикрингдурур,
Жон берурсан, жон олурсан дилга жо айлаб сурур,
Ҳар нафас сўз келса тилга бу сенинг шукрингдурур,
Оғзима еткур қулоқ билким сенинг зикрингдурур,
Ул замонким жон берурда тебратур бемор оғиз.

Гоҳ хумор ёзмоққа бехос чорласам шитоб қил,
Май тутарда тилни шаккар, оразинг офтоб қил,
Бир қўлингда нуқлу бир қўлингда майи ноб қил,
Соқиё ратли гарон бирла мени сероб қил,
Ким кутубдур ташлаблиғдин менга бисёр оғиз.

Топгали ганжи муҳаббат жон чекиб, жон асрасанг,
Бевафолардан йироқ бўл ишқни Шодмон асрасанг,
Дилни пок эт, тилни маҳкам дури иймон асрасанг,
Эйки кўнглинг сиррин истарсанки, пинҳон асрасанг,
Даҳр боғи ичра очма ғунчадек зинҳор оғиз.
Новқат.


Рукн: | Қўшди: Аъзам (09.02.2014)
Кўрилди: 669 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0