Қозоғистон халқ ассамблеяси томонидан Қозоғистон пойтахтида ўтказилган миллий озчиликлар матбуоти кўргазмасида Қозоғистонда чоп этилаётган ўзбекзабон газета-журналлар ҳам фаол иштирок этишди. Жумладан, "Камалак", "Бойчечак" журналлари, "Болажон" ва "Сайрам сабоси" газеталари, "Жамият ва маърифат" чоп этган китоблар қўйилган токчалар ҳам жуда гавжум бўлди.
Шу билан бирга мазкур анжуман давомида қатнашган қатор сиёсат, жамоат арбоблари қозоғистонлик ўзбекларнинг маърифат-маданият соҳасида амалга ошираётган ишлари билан танишдилар. Ўзларининг фикрларини изҳор этдилар.