Пайшанба, 19.09.2024, 12:57
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қозоғистон » Наср

Материаллар сони: 7

...Кейин маст аёл: “Растага қандай бораман?—деб сўраб қолди. Уйинга киргиз,-- деса нима қиламан, деган тараддудда эди, сўрамади. Сўраса йўқ дейишни эплолмайди, устидан эса қўланса ҳид келиб турибди, хотинига нима дейди. Раста томонни кўрсатди-ю уйига кириб кетди...

Муаллиф: Комилжон Солибеков
Қозоғистон | Наср | Ўқилди: 1017 | Сана: 31.12.2013 | Шарҳлар (0)
Комилжон Солибековнинг ушбу ҳикояси юртдан ташқаридаги ҳамқишлоғини зиёрат қилган одамлар ҳақида...

Муаллиф: Комилжон Солибеков
Қозоғистон | Наср | Ўқилди: 739 | Сана: 31.12.2013 | Шарҳлар (0)
...Ўчоқни қиздиришга қачон улгурди? Почча ёқдимикин ё? Биби шу топда нима қилаяпганикин, орқамиздан сўкмайди, албатта. Бундай бўлиши мумкин эмас. Йиғласа керак, ҳа, Муҳсин поччага билдирмай йиғлаб олади. Дунёда аёл зоти борки, қисматдан қасдини йиғлаб олади, бу уларнинг ҳам заифлиги ҳам қудрати. Йиғидан сўнг улар, чўмилиб бўлгач бир силкиниб яна ўз ҳолига келиб қолган оққуш мисоли, ҳаёт курашини яна давом эттираверади. Эркаклар эса ундай эмас, эркаклар ич-ичидан емирилаверади, тошқиндаги дарё қирғоғидай ўпирилаверишади...
Ўратепага кираверишда Қавлон ака Сирлибекдан, қанча чақирим экан, деб сўради, ҳайдовчи ҳам нима, қаер деб ўтирмасдан, “ўн икки”, -- деди жавобан. Ҳеч ким миқ этмас, биров бировнинг бетига қарагиси келмасди...

Муаллиф: Комилжон Солибеков
Қозоғистон | Наср | Ўқилди: 550 | Сана: 28.09.2013 | Шарҳлар (0)
ЭНИГМА
Ойдин (Ойтўти РЕЖАМЕТОВА)


...- Кунлар мунча совуқ бўлмаса, қиш қаттиқ келди-да, болаларимни соғиндим, улар ҳам йиғлаётган экан, уйдагиларни қийнаб қўйишдиёв... - жувоннинг бўғзига муштдек йиғи тиқилди.
- Қизим, уфламанг, Оллоҳ денг, ўпкангизга ҳаво тўлади, уфлаш яхшимас дейишади, - танбеҳ берди ёши ўтинқираган қўшниси.
- Хўп, хола, – деди Суюма бемажолгина....
Қозоғистон | Наср | Ўқилди: 889 | Сана: 06.09.2013 | Шарҳлар (0)
"Улуғбек хазинаси" қаҳрамонларидан Қаландар Қарноқийнинг юртдоши Долимжон Сайфуллаев қалами билан танилаётганлардан. Унинг янги ҳикояси сизни ҳам тўлқинлантирса ажабмас.

Муаллиф: Долимжон Сайфуллаев
Қозоғистон | Наср | Ўқилди: 1110 | Сана: 18.02.2013 | Шарҳлар (0)
Қозоғистон ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмалари аъзоси Эрназар Рўзиматовнинг ижоди бир маромда давом этмоқда. Шу кунларда шоир ва носирнинг навбатдаги китоби: "Уккоша ота ва Эшон бобо" деб номланган навбатдаги насрий асарлар тўплами "Жамият ва маърифат" нашриётида чоп этилмоқда. Ўйлаймизки, ушбу тўплам ҳам ўқувчисини топади. Қуйида ана шу тўпламдан жой олган бир жуфт воқеий ҳикояни чоп этмоқдамиз.
Қозоғистон | Наср | Ўқилди: 925 | Сана: 12.12.2012 | Шарҳлар (0)
Ойдин (Ойтўти Режаметова)
Бола эрталаб боғчага боришни хуш кўрмайди. Роса хархаша қилади. Уйдагилар ёрдамида юз-қўлини, тишларини ювади. Кийинади. Қўлига ширинликми, олмами, ҳар тугул жуфти билан халтага солиб берилади. “Бу Мадинага”, бола тез ҳушёр тортади. Кайфияти чоғ бўлиб, оёқ ки¬йимларини кийишга шошилади. Нонуштага номига бўлса ҳам шерик бўлади. Машинага ўтириб бола боғчасига, додаси ишига йўл олишади. Агар боғча эшиги олдида “у”ни кўриб қолса борми, қувончи ичига сиғмайди. Боғчада унинг олдида бошқа болалар ўйнаб юрса ғаши келади. Рақибини аввал уради, сакраб туриб тепади. Ҳай-ҳайлаган боғча опанинг танбеҳига жимгина қулоқ солади. Танбеҳ эшитатуриб ҳам муштини рақибига дўлайтириб қўяди. Бундай уруш усулини акаси иккиси компьютерда бир марта ҳеч кимга билдирмай кўрган эди.

Муаллиф: Ойдин (Ойтўти Режаметова)
Қозоғистон | Наср | Ўқилди: 881 | Сана: 14.07.2012 | Шарҳлар (0)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0