Материаллар сони: 17 |
Саҳифалар: 1 2 » |
...Демак, ғўрроқманда, қиламан таранг, Пастга тушинг, дейман, ирғитиб чориқ, Биз қолиб, ардоққа олибди фаранг, Сиз ўшасиз, суви қадрсиз ариқ. ....
Муаллиф: Комилжон Солибеков
|
...Ёзган мисраларим кўнгил оҳори, Бор йўғи тангадек жойни олади. Кетарда шеърларим фарзанд қатори Ортимдан қарсаклар чалиб қолади...
Муаллиф: Ҳавазмат Исаметов
|
Тилобат Пирназарова асли Ўзбекистоннинг Наманган вилояти Учқўрғон шаҳрида туғилиб ўсган. Қозоғистоннинг Манкент қишлоғига палахмон тоши каби келган опа яқинда 50 ёшга тўлди. Шеъриятга ҳавас уни "Чашма" ижодий уюшмасига олиб келди. Шоира опанинг қатор машқлари вилоят ва туман нашрларида чоп этилган.
|
Қарноқлик шоир Долимжон Сайфуллаев кўпчиликка таниш. Шу кунларда «Жамият ва маърифат» нашриётида унинг «Бир этак юлдуз» деб аталган тўплами чоп этилмоқда. Қуйида, ана шу тўпламга кирган шеърлардан баъзилари чоп этилмоқда.
Муаллиф: Долимжон Сайфуллаев.
|
Оилани ямади қизим...
...Муҳаббатнинг чегаси фарзанд, Дарз кетганда улаб тургувчи. Ўғил, қизим тушунмас «ноз»им, Замондош чол суяб тургувчим...
|
Нурхон Аюб қизи Муҳаммедова 1949 йил 1 сентябрда Чимкент шаҳрида дунёга келган. 1966 йилда Чимкент шаҳридаги Алишер Навоий номли ўрта мактабни, 1972 йилда эса Муқимий номидаги Тошкент давлат чет тиллари институтининг инглиз тили факультетини битирган. Илк фаолиятини мактабда кутубхоначиликдан бошлаб, Муқимий, Ойбек номли ўрта мактабларда ўз мутахассислиги бўйича ўқитувчилик қилган. Уч ўғил, икки қизнинг онаси. "Ҳаёт қиссаси" назмий тўплами муаллифи.
Муаллиф: Нурхон Мухаммедова
|
Туркистонлик шоир ва ижодкорларнинг навбатдаги тўплами чоп этилмоқда. Унга Эрназар Рўзиматов бошлиқ кўплаб ижодкорларнинг ёзганлари жамланган. Қуйида ана шу тўпламдаги шеърлардан намуналар чоп этмоқдамиз.
|
Мухлисларнинг талаб-истакларига кўра Собир Шомуроднинг навбатдаги туркум шеърларини чоп этмоқдамиз.
|
УСТОЗГА БЎЛГАН МЕҲРИМ Сайрамда иқтидорли ижодкорлар кўплаб топилади. Уларнинг ижод маҳсули бўлган асарларни халқимиз севиб ўқимокқа. Ижод оламида яшаб, сермаҳсул қалам тебратаётган сайрамлик Собиржон Шомуродов – Собир ШОМУРОД аллақачон халқ эътиборига тушган шоирлардан бири. Собир ШОМУРОД - ғазалнавис шоир. Унинг шеърларида Ватан мадҳи, халқ, ота-она кенг тараннум этилади. Ишқ-севгидан кўпроқ куйланади. Шоирнинг Оллоҳга бўлган муҳаббати доимо биринчи ўринда туради. Раҳматли Туроб Сайрамий, Шоаҳмад Шопўлатовларнинг севимли шогирди бўлган Собиржон ака бугунги кунда «Исфижоб» ижодий уюшмасининг энг фаол аъзоси. Иншооллоҳ, ушбу китоб шеърият мухлислари қўлидан тушмайди. У халқимизнинг маънавий бойлигига айланади, деб умид қиламан. Ўрмон Собир, «Исфижоб» ижодий уюшмаси раиси, «Адабиёт ва санъат» республика ижтимоий-бадиий газетаси муҳаррири.
|
Комилжон Солибеков катталар ва болалар учун шеърлар, ҳикоялар ёзади. Шу кунларда "Жамият ва маърифат" нашриётида унинг болаларга бағишланган, "Мафтунанинг ишлари" деб аталган дастлабки тўплами нашрга тайёрланмоқда.
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|