Пайшанба, 19.09.2024, 22:33
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қозоғистон » Шеърият

Материаллар сони: 17 Саҳифалар: « 1 2

Собир Шомурод 1945 йилда туғилган. "Исфижоб" уюшмаси аъзоси. Қатор тўпламларда қатнашган, "Умр ўтмоқда" шеърий тўплами шоирнинг сараланган ижод намуналаридан тўпланган.

Муаллиф: Собир Шомурод
Қозоғистон | Шеърият | Ўқилди: 850 | Сана: 10.09.2012 | Шарҳлар (0)
Соатой КАМОЛОВА


...Дўстим бор ёнимда
Йўлдош ҳамиша,
Хато қилишимни
Кузатиб турар...

Муаллиф: Соатой Камолова
Қозоғистон | Шеърият | Ўқилди: 977 | Сана: 16.08.2012 | Шарҳлар (0)
Гули Осиё (Гулосиё Ҳасанова). Қозоғистон ўзбек адабиётида ўрнини ола билган ижодкорлардан. Даврий нашрларда, бир қатор тўпламларда шеърлари чоп этилди, шу кунларда сараланган шеърлари тўплами "Жамият ва маърифат" нашриётида чоп этишга ҳозирланмоқда.

Онажон, сочингиз оппоқ толида,
Бахтиёр кунларим заҳматин кўрдим.
Зим-зиё кечалар умрим йўлида,
Меҳрингиз нурларин зийнатин кўрдим.

Йўқликка тикилиб, сурсангиз хаёл,
Қалбимда изтироб туғёнин сездим.
О, кўзим ўнгидек фаришта аёл,
Кўнгил осмонида қўшилиб суздим

Муаллиф: Гули Осиё
Қозоғистон | Шеърият | Ўқилди: 810 | Сана: 06.08.2012 | Шарҳлар (0)
Иброҳим ТУРКИЙ (Ҳуккиев Иброҳим Котиб ўғли) 1952 йил 10 январда Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилоятининг Хатирчи туманига қарашли Полвон Ота қишлоғида дунёга келди. 1979 йилда Қарши Давлат педагогика институтининг “ тамомлади. 1980 йилда Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сайрам туманига кўчиб келган Иброҳим Ҳуккиев Оқбой қишлоғидаги Чапаев номли ўрта мактабда, сўнг "Жанубий Қозоғистон" газетасида ишлади. Қатор давлат ва жамоат ташкилотлари мукофотларига эга.

Муаллиф: Иброҳим Туркий
Қозоғистон | Шеърият | Ўқилди: 1400 | Сана: 28.07.2012 | Шарҳлар (0)

Долимжон Сайфулло


Бир этак юлдуз бер, азизим, менга,
Улар менинг билан юрсин ўйнашиб.
Сўнгра сочайин само бағрига,
Ўртоқлари билан кетсин қувлашиб.

Муаллиф: Долимжон Сайфулло
Қозоғистон | Шеърият | Ўқилди: 861 | Сана: 28.06.2012 | Шарҳлар (0)
Олимжон Дуржонбоев.
Туркистон.


Сен табаррук макондурсан сонсизбоб,
Сарёмийнинг шеърияти нурли хоб.
Бахти борлиғидан эҳсон бу тупроқ,
Сайрамга нур ёққан, азиздир мутлоқ.
Яшаган тупроғин мўътабар,авло,
Этиб билимлилар таратди зиё.
Сарёмий орзуси ушалгани бу,
Номини авлодлар улуғлар мангу.

Муаллиф: Олимжон Дуржонбоев
Қозоғистон | Шеърият | Ўқилди: 879 | Сана: 27.06.2012 | Шарҳлар (1)
Султон ЙЎЛДОШ

Тошга айтдим дардимни, тошлар тутаб, тўлғонди,
Қийналмасин тош дея, сувга айтсам сув ёнди.
Айтмасликка илож йўқ, бағри-дилим ўртанди,
Улар ўртанди, ёнди. «Йилт» этмадинг, Сен кимсан?

Муаллиф: Султон Йўлдош
Қозоғистон | Шеърият | Ўқилди: 939 | Сана: 26.06.2012 | Шарҳлар (4)
1-10 11-17
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0