Пайшанба, 19.09.2024, 22:29
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қозоғистон » Шеърият

Сен кимсан?
Султон ЙЎЛДОШ
Сайрам

Тошга айтдим дардимни, тошлар тутаб, тўлғонди,
Қийналмасин тош дея, сувга айтсам сув ёнди.
Айтмасликка илож йўқ, бағри-дилим ўртанди,
Улар ўртанди, ёнди. «Йилт» этмадинг, Сен кимсан?

Тафаккурга ўрин йўқ. Одам олий - нур сочган,
Зулматни нари суриб, зиёга эшик очган,
«Китоб - офтоб» туфайли, ғофиллар нурдан қочган,
Офтоб - осмон, шамчалик «милт» этмадинг, Сен кимсан?

Кўп қизларда шарм йўқ, ҳаё десанг ҳайрона,
«Мини мода» ишқида чопар мисли жайрона,
«Охир замон» келди деб кўнглим бўлар вайрона,
Олам тўлди ҳасратга, қилт этмадинг, Сен кимсан?

Айтаверсам «оҳ»лар кўп, дардим – тўлар осмонга,
«Оҳ-воҳ»ларни тўсишга қурол йўқдир посбонга,
Бир тукинг қилт этмади мен жавраган достонга,
Данакдайин дард ютиб, «қулт» этмадинг, Сен кимсан?


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (26.06.2012) | Муаллиф: Султон Йўлдош
Кўрилди: 939 | Шарҳлар: 4 | Рейтинг: 4.0/2

Шарҳлар: 4

0  
1 Tangritog   (26.06.2012 22:48) [Материал]
Zur!
+1  
2 Davidoff   (27.06.2012 00:20) [Материал]
Ажойиб ! ижодкор ларга улкан парвозлар тилаймиз!
0  
3 Saidxon Qodirov   (27.06.2012 20:26) [Материал]
Qoyil.
0  
4 Samandar   (28.06.2012 13:59) [Материал]
кахрамонни танидим шекилли. гарчи муаллифни танимаган булсам хам. чиройли ухшатишлар. сог булсин
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0