Пайшанба, 19.09.2024, 22:26
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қозоғистон » Шеърият

СОНСИЗБОБ ЁҒДУЛАРИ
Олимжон Дуржонбоев.
Туркистон.


Сен табаррук макондурсан сонсизбоб,
Сарёмийнинг шеърияти нурли хоб.
Бахти борлиғидан эҳсон бу тупроқ,
Сайрамга нур ёққан, азиздир мутлоқ.
Яшаган тупроғин мўътабар,авло,
Этиб билимлилар таратди зиё.
Сарёмий орзуси ушалгани бу,
Номини авлодлар улуғлар мангу.
Мозийдан гaп очса, устоз Мираҳмад,
Маънавий-маърифий инжулар қат-қат.
Олим бисотида хазина денгиз,
Шеърият бобида Сарёмий тенгсиз.
Сарёмий руҳи шод қад кўтаргай рост,
Келажак авлодга назар солар мос.
Сарёмий шеър битган субҳи соз тонгда,
Сайрамий, Шопўлат юксак оҳангда.
Дунё шеъриятин мадҳ этиб Мирзо,
Бутун борлиғини этмокда фидо.
Жисми жонида-ку шеърият унинг,
Шеър, қўшиқ бўлмаса ўчади уни.
Турсунхўжа қанот ёзиб ўйнаса,
Аския пайровда жўшар сўйласа.
Савлатининг ўзи эрур бир дунё,
Мусиқа, ўйинда эрур кўп маъно.
Аваз қўзи эмас, қўчқорми ўзи,
Силаб пешонангдан сузади сўзи.
Абдураҳмон Пратов сўзлар мухтасар.
Сўзи олмос, сўзи пўлатни кесар.
Абадият сари интилар тинмай,
Ирода мустаҳкам, ирода синмай.
Гули Осиёнинг шеърлари турфа,
Жўшиб шеър ўқиса,ўзи ҳам ҳур-да.
Созласа созини булбул, бўзтўрғай,
Олибми, уяга қочгай пайдар-пай.
Соатой Камолни жўш урдирган шеър,
Қўллар бободеҳқон, қўллар Алишер.
Аёлни улуғлаб ўзи бўлди ҳур,
Йигитлар номидан чексиз ташаккур.
Собир Шомурод-чи куйласа жўшиб,
Мисрасининг банди бўлади қўшиқ.
Ўрмон Собир ижодидаги мантиқ,
Илми толибларга олтиндан ортиқ.
Шеърият бўлса бас, ўзини билмай,
Устозлик қилади ёшларга тинмай.
Бокира Умида кулса, жилмайса,
Вужудда томирлар жўшади лаҳза.
Тўлқин Ҳасан қўшиғидан бетакрор,
Оҳанг таралади, халқи миннатдор.
Тўйларида куй-қўшиқлар янграсин,
Яшаш, яратишни халқим англасин.
Бисёр қўшиқларинг овозингда соз,
Мартабанг юксалиб қилавер парвоз.
Сарёмийнинг руҳи поки шод бўлсин,
Сайрам халқи, масканинг обод бўлсин.
Кўпларнинг номлари айтилмай нетди?
Олимжон қарзини орқалаб кетди...


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (27.06.2012) | Муаллиф: Олимжон Дуржонбоев
Кўрилди: 879 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 1

0  
1 Davron   (27.06.2012 17:13) [Материал]
Сайтда берилаётган ижод намуналарига ўз фикрларингизни билдириб туринглар. Ютуқлари бўлса ёки камчиликлари бўлса билдириб туринглар. Мақсадимиз ўзбек адабиётининг ривожига хисса қўшиш.
Рахмат!
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0