Пайшанба, 19.09.2024, 22:26
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қозоғистон » Шеърият

Бир этак юлдуз бер

Долимжон Сайфулло


Сиз-бизлик дунёда энг катта неъмат
Инсоний одобга қилсак риоя.
Мол-дунёга тўймай ўтган кўзларга
Атиги бир ҳовуч тупроқ кифоя.

* * *
Бир этак юлдуз бер, азизим, менга,
Улар менинг билан юрсин ўйнашиб.
Сўнгра сочайин само бағрига,
Ўртоқлари билан кетсин қувлашиб.

Бир этак юлдуз бер,азизим, уни
Мағрур гўзалларга қилайин кўз-кўз.
Ушбу дуне юзин кўрган, илоҳим,
Тўлиқ таърифлашга тополмасин сўз.

Бир этак юлдуз бер, азизим, унга
Кўкнинг тоқисидан қурай бир қаср.
Сулувлик бобида бўлсин у танҳо,
Олисдан кўрганлар бўлсинлар асир.

Бир этак юлдуз бер, азизим, улар
Ҳижрон азобидан чекмасин ҳеч ғам.
Бизнинг шодлигимиз, қувончимизни
Самонинг бағрида кўрсинлар баҳам.

Биздан кўнгли тўлиқ эканин ерга
Ёмғирлари билан этади ошкор.
Томчилар силайди менинг юзимни,
Томчилар қалбингда очади баҳор.

Томчилар рақс этар майса қўйнида,
Бизнинг юлдузларга бўлиб миннатдор.
Кўкдаги тўлин ой мўралаб гоҳи
Биздан розилигин айлайди изҳор.

Бир этак юлдуз бер, азизим, токи
Осмонимиз яна ранго-ранг бўлсин.
Қуёш юзин этиб доим чароғон,
Бахтсизларнинг қалби бахтларга тўлсин.

Бир этак юлдуз бер,
бир этак
юлдуз.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (28.06.2012) | Муаллиф: Долимжон Сайфулло
Кўрилди: 861 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0