Пайшанба, 19.09.2024, 22:36
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қозоғистон » Шеърият

Дўстим бор, кутади хатоларимни
Дўстим кўп
Дўстим бор хатомни
тузатиб турар,
Ҳар тонг яхшилигин
Узатиб турар.
Дўстим бор ёнимда
Йўлдош ҳамиша,
Хато қилишимни
Кузатиб турар.
Дўстим кўп, дўстларим
Дўстим бири Сиз
Билолмам, чин дўстим
Қайси бирингиз

Дўстим бор шодлигу
Ғамда ҳамхона,
Йўғимни тўлдириб
Қилар шукрона.
Дўстим бор боримда
Азиз меҳмоним,
Йўғимда кўнглимни
Қилар ғамхона.
Дўстим кўп, дўстларим
Дўстим бири Сиз
Англолмам чин дўстим
Қайси бирингиз.
Дўстим бор, кўришсак
Ўпиб кетади.
Ортимда қолса гар
Тепиб кетади.
Дўстим бор узримни
Қабул қилганча,
Умримга деб бериб
Ўтиб кетади,
Дўстим кўп, дўстларим
Дўстим бири Сиз
Билолмам, чин дўстим
Қайси бирингиз.

Дўстим бор, олдимда
Мақтаб сайрайди.
Буролсам душмандай
Тишин қайрайди.
Дўстим бор, умримдан
Олар андоза,
Ғамимдан куяди,
Кулсам яйрайди.
Дўстим кўп, дўстларим,
Дўстим бири Сиз,
Англолмам, чин дўстим
Қайси бирингиз.

Демишким, одамнинг
Бир жуфт дўсти бор.
Бириси Оллоҳдир,
Қудрати бисёр,
Бириси онангдир
Меҳрибон ҳар дам.
Сирдош бўлмоқ учун,
Тураркан тайёр.
Дўстим кўп, чин дўстим
Яратган Оллоҳ.
Онамнинг меҳридир
Бошимга паноҳ.

Мўътабар аёл
Ёрин жангга кузатган аёл,
Дуога қўл узатган аёл,
Полапонин қўлда тутганча,
Ёшлигини кузатган аёл.
Ўша сизсиз, бир ширин хаёл,
Тўқсон ёшлит мўътабар аёл.

Қизчасини кўтариб қўлда,
Укасини опичлаб йўлда,
Қанча ғамни юракка жойлаб,
Ёрин кутган тушда ҳам ўнгда,
Ўша сизсиз, паришта мисол,
Тўқсон ёшга тўқнашган аёл!

Сулувлигин ошкор қилмаган,
Хиёнатин аслол билмаган,
Садоқатдан сира жилмаган,
Ўзга ёрни хаёл қилмаган.
Ўша сизсиз, қошлари ҳилол,
Тўқсон ёшли мўътабар аёл!

Инисини тоғим деб билган,
Бир қизини боғим деб билган,
Ука уйлаб, қизни қиёда,
Миннатларин бўйнига илган.
Ўша сизсиз, муқаддас хаёл,
Тўқсон ёшли мўътабар аёл!


Рукн: Шеърият | Қўшди: Samandar (16.08.2012) | Муаллиф: Соатой Камолова
Кўрилди: 978 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0