Пайшанба, 19.09.2024, 13:05
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қозоғистон » Шеърият

Тилобат Пирназарова: "Қайғумас, қувончдан боқай энтикиб"
Илтижо

Қайғулар, азоблар қалбим чулғаманг,
Осуда ҳаётим бўлмасин тахир.
Қуёшнинг юзини тўсган булутдек,
Қувончим бир зумда йўқ қилманг ахир.

Кезсангиз боғимда гулларим сўлар,
Баҳорим айланар хазонли кузга.
Оромим ўғирлар сокин кечалар,
Нигоҳим дардини тўкар юлдузга.

Орзуга интилиб талпинган дилим,
Армондан ўксиниб чекмасин алам.
Мен билан дардлашиб тунлар тонггача,
Ҳасратим битолмай синмасин қалам.

Қизғалдоқ баргидек титрар юрагим,
Шодлигим айланиб қолса рўёга.
Қайғумас, қувончдан боқай энтикиб,
Табиат яратган ажиб дунёга.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Samandar (20.08.2013)
Кўрилди: 825 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 5.0/1

Шарҳлар: 1

0  
1 Musofir   (21.08.2013 02:40) [Материал]
Ёруғ шеър экан ! Позитивга катта қадам.
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0