Пайшанба, 19.09.2024, 22:23
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қозоғистон » Шеърият

Уйга бесўроқ кирган қалдирғоч экан...
Комилжон Солибеков

М Е Н И Н Г О Й И М
Дунёда энг меҳрибон,
Менинг ойим - оймомо.
Чеҳрасидан нур ёғиб,
Ёқимлидир доимо.

Онажоним, дам олинг,
Мен чой дамлаб бераман,
Чаккангизга тақинг, деб,
Бинафшалар тераман.

Сизга таъзим қиламиз,
Эй, одамзот сахийи.
Борлигингиз туфайли,
Бизларнинг уй бахт уйи.

Б И Р И Н Ч И Ў Қ И Т У В Ч И М
Кел ўртоқжон, ўтир жим,
Дарс поёнга етмоқда.
Биринчи ўқитувчим,
Сўнгги дарсни ўтмоқда.

Охирги дарс биз учун,
Лекин ҳаёт тўхтамас,
Биздай ўғил-қиз учун,
Яна кўп йил берсин дарс.

Қуллуқ деймиз меҳрини,
Қўшиб берган илм учун,
Билдик китоб сеҳрини,
Саводлимиз биз бугун.

Қ У Ш Л А Р
Тўтига чирой берган, булбулга овоз,
Такаббурликда ғозга етолмас хўроз.

Бургут оч бўлганда ҳам юксакда бахтлик,
Бутазордан ивирсиб кетолмас каклик.

Битбилдиғ-о битбилдиқ, сайрар бедана,
Топган-тутгани тариқ, қора седана.

Бутун умр чириллаб яшар бўзтўрғай,
Бойқушнинг уяти йўқ - кўзи лўқ тургай.

Қирғовулнинг думи нақд бир қулоч экан,
Уйга бесўроқ кирган қалдирғоч экан.

Яна кўп қуш яшайди биз билмас жойда,
Баридан товуқ яхши, тухуми фойда.

Қорбобо

Янги йилни қорбобо,
Олиб келар чанада,
Байрамимиз у билан,
Қувноқ ўтар янада.

Қорбобомиз келганда,
Янги йил ҳам киради,
Қорбобожон чанангиз,
Қорсиз қандай юради.

Қорни ташлаб келибсиз,
Майли юрманг сиз ҳориб,
Уйингизга сим қоқинг,
Олиб келай мен бориб.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Samandar (17.09.2012)
Кўрилди: 871 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0