Пайшанба, 19.09.2024, 12:59
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қозоғистон » Шеърият

Илтимос (Ҳалима Аҳмедовага)
Илтимос
Шоира Ҳалима Аҳмедовага
Сал заминийроқми, ёзинг азизам.
Биздай қаро халққа раҳмингиз келсин.
“Қалдирғоч тушидан тўкилиб” балким,
Кўнглингиз кўкдадир, яна ким билсин.
Турналарнинг ерга қўнганин кўргим
Келгани биланки улар иши не,
Шу кезда боладай келар хўрлигим,
Кечиринг, нораста - улкан кишини.
Демак, ғўрроқманда, қиламан таранг,
Пастга тушинг, дейман, ирғитиб чориқ,
Биз қолиб, ардоққа олибди фаранг,
Сиз ўшасиз, суви қадрсиз ариқ.
Хуш кўрдим сиз гулни, куз совиғини,
Кафтида илитиб берган ҳаммага,
Кулиб кулгини ҳам йиғлаб йиғини,
Мўъжизага ўраб тутган оммага.
Омилигим ёзинг, ёзинг азизам,
Аяманг, денг қотиб қолган онгларни.
Тагмалардан зада, ҳақ сўз кутиб жим,
Ичиккан тунларни улаб тонгларга.
Мен сизни танийман титроқ орқали,
Қароқ мисли ҳар сўз - ўқ монанд нигоҳ,
Омаднинг хулқини тафтиш этгани,
Мен сизга хизматкор бўлгим келар гоҳ.
К.Солибеков, “Чашма”
ижодий уюшмаси


Рукн: Шеърият | Қўшди: Samandar (30.03.2014) | Муаллиф: Комилжон Солибеков
Кўрилди: 630 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0