Пайшанба, 19.09.2024, 22:21
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Тожикистон » Адабий танқид

Руҳият ҳосиласи
Ҳабибулло Дўстов, адабиётшунос
Ҳақиқий шеър руҳиятнинг, руҳнинг ҳосиласидир. Шеър инсон кўнглини самовий туйғуларга ошно этади. Ёлғиз бедор калбларгина шеъриятга ошно бўла оладилар. Дили шеър ишқи билан ёнган кўнгиллар сўз ҳажри пиллапояларини сабр-тоқат билан босиб ўтишга ўзида керакли куч топа олишлари мумкин. Қўлимда Ҳасанбой Ғойибнинг «Руҳим ранглари» шеърий тўплами. Бу тўплам Душанбе шаҳридаги «Нафосат» нашриётида чоп этилган. Ҳасанбойнинг ижоди билан кўпдан бери танишман, унинг ижодини мунтазам кузатиб бораман. Ёниқ шеърлари, ёруғ сўзлари бор. Унинг шеърияти мадҳиябозлик, қофиябозликдан мосуво. Инсоннинг дарду аламларини, муҳаббату нафратларини, иймону эътиқодини реал буёқларда тасвирлайди. Шоирнинг лирик каҳрамони абадийликка интилади, ҳою ҳаваслар қули бўлишдан қочади:
Ҳеч ким бўлмайди устун,
Юмалоқ ер шарига.
Сингиб кетамиз бир кун,
Абадият бағрига
дейди шоир.
Фоний дунё. Ҳа, «Дарвеш этагининг гарди ҳам қолмаган бевафо дунё». Бу оқсоч очун не-не устунликка даъвогарларни кўрмаган дейсиз. Вале барча-барчалари «фано туфроғи» бўлганлар.
Ҳасанбой Ғойиб шеърларида руҳий огоҳликка даъват бор.
Шоир лирикасининг мавзулари турфа хил: Ватан, Она, Ишқ, Ҳижрон, Висол, Соғинч, Иймон, Эътикод. Ижодкор фикр ва оҳанг мутаносиблиги йўлида ижодий курашдан бир зум бўлса-да ортга чекинмайди. Энг асосийси, шоир ижодида унинг ўзлиги бўй таратиб турибди. Шеъриятнинг машаққатли, ранжли, аммо нурли манзилларида шоир дўстимизга камёблик тилаб қоламиз.
15.02.2003йил.
«Регар» ҳафтаномаси.


Рукн: Адабий танқид | Қўшди: Davron (21.11.2012) | Муаллиф: Ҳабибулло Дўстов
Кўрилди: 821 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0