Материаллар сони: 11 |
Саҳифалар: « 1 2 |
Абдулҳамид ИСМОИЛ Бу маъюс хаёлларда Абдулла токнинг пастқам, олақароқ новдаларини кеса бошлаганини ҳам сезмай қолибди. Аста-секин қийшанғи пояни бутоқлар. Ҳалим-бери чуғурлашиб болалари ҳам ёппасига-қийғос ҳашарга чиқиб келишса ажаб эмас. Афсуски, тўнғичи Ҳабибулла касал бўлиб ётиб қолди, ёнига кириб ишни тезлаштиришармиди. Лўмбиллаган кенжатойи Маъсуд “отам-отам” бўлиб, ўроқ деганда косовни узатса-да, гапга солиб турар. Кенжасини эслаб, Абдулла мийиғида кулиб қўйди. Олам ҳодис, ҳалида нарвонни шитоброқ тиккайтирилган ишкомга қўйса борми, маймунчадек тепасига чиқиб кетади. “Дадачи, дада, чилпиган истакларни мен кесай” – деб боғбон-отачадек хархаша қилади. Майли-да! Қайдам, токларнинг барини бугун кесиб, ётқизиб, қўндоқлаб, барди билан ёпишга улгурмас-ўв! Яна эрта бор, яна Худо хоҳласа индин бор… Токларини кўмар ҳам, совуқлар ҳам ўтар, шовур-шовур ёмғирли кўклам қайтиб, буюрса, пояю бачкилар яна занг отар…
Муаллиф: Абдулҳамид ИСМОИЛ
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|