Пайшанба, 19.09.2024, 12:44
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Илмий мақолалар

Материаллар сони: 2

Беҳзод ФАЗЛИДДИН

(Рауф Парфи поэтик оламига бир назар)
Рауф Парфи янги ўзбек шеъриятида ижоди энг кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлган шоирлардан. Бу наинки унинг ўзига хос, бир қарашда ўта ғалат феъл-атвори акс этган ижодиёти, балки шеърларидаги айрича маъно товланишлари, шакл ва ифода воситаларига ҳам алоқадор.
Ўтган асрнинг 60-йиллари адабиётимизда Рауф Парфи деган жиддий поэтик ҳодиса рўй берди. Шоир “Энг узоқ ёзилган таржимаи ҳол”ида биринчи “шеърий асар”ини 1953 йилнинг 5 мартида (10 ёшида) ёзганини айтади. “Энди қандай яшаймиз?” сарлавҳали бу марсия-шеър бадиий савияси, кимга бағишланганидан қатъи назар, мурғак юракнинг туб-тубидан отилиб чиққан нидо – рост қайғу эканига шубҳа йўқ. Шоир илк ижодини марсиядан бошлагани бежиз эмасдир. Бу ҳазин (ғамгин эмас!) рауфона оҳанг шоир сифатида шакллангандан кейин ҳам унинг бутун ижодига хос белги бўлиб қолди. Рауф Парфининг турфа мавзу, турли йўналишдаги шеърларида ана шу мунгли оҳангни илғаш қийин эмас.
Асқад Мухтор “Шарқ юлдузи” журналида шоирга оқ йўл тилаб ёзган сўзбошисида Рауф Парфи ҳеч кимникига ўхшамаган овоз билан куйлай бошлаганини эътироф этади. Лекин “айни пайтда унда Усмон Носир руҳини, Ҳамид Олимжон сурурини, Чўлпон ғуссасини, Ойбек закосини туйиш мумкин”( Мирпўлат Мирзо) эди.

Муаллиф: Беҳзод Фазлиддин
Ўзбекистон | Илмий мақолалар | Ўқилди: 967 | Сана: 25.01.2014 | Шарҳлар (0)
Саъдулло Қуронов

Шеър насрий асардан кўра кучлироқ эстетик таъсир этиб, ўзига хос завқ бера олиши билан ажралиб туради. Албатта, бу, бир тарафи, шеърда ҳис-туйғунинг мос ритм, мусиқий оҳангда ифодаланиши билан ҳам боғлиқ, шу нарса шеърнинг таъсирдорлигини оширади. Бироқ шеърнинг таъсир кучи оҳангдорликнинг ўзи билангина таъминланмайди. Шеър ҳис-туйғу ифодаси экан, унинг таъсири кўп жиҳатдан шу ҳис-туйғунинг қандай ифода этилишига ҳам боғлиқ бўлади. Шеърий ифода образ асосида амалга ошиб, образда шоир ўз ҳис-туйғуларини тавсифлаб ёки худди мусаввирдай тасвирлаб ифодалаши мумкин.

Муаллиф: Саъдулло Қуронов
Ўзбекистон | Илмий мақолалар | Ўқилди: 831 | Сана: 27.08.2012 | Шарҳлар (0)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0