Зуҳриддин Исмоил Оқар сувда оққан оқизоқ ноним,
Тонгларни уйғотган булбул забоним.
Болаликнинг тошлоқ кўчаларидан
Осмонга улоққан давру давроним,
Одам Ато йўнган сеҳргар қалам,
Момо Ҳавосини асраган ҳар дам.
Орият, номусда тенги йўқ ўзбек,
Озодлик жангида баҳодир, ўктам.
Ватансан, чамансан, оромижонсан,
Боболар юртисан, Ўзбекистонсан.
Муаллиф: Зухриддин Исмоил