Рислиғой Ҳотамова Кўча тўла жодугар, битта пари кўрмадим,
Девлар тишин ботирди, оғриғидан йиғладим.
Алам қилди ўзимга, эндигина билганим,
Мен ўзимга зўр дўстман, мен ўзимга зўр ғаним.
Орзуларни қишанлаб, бўғиб қўйдим бўйнидан,
Шундан кейин қутилдим, ташвишидан ўйидан.
Қизил қор ёгмаганку яна аниқ ёғмайди,
Шакар кутмайман энди, захар илон тилидан.
Муаллиф: Рислиғой Ҳотамова