КЎКЛАМЛАР НАФАСИДА - CУЮНЧИ
Беҳзод Фазлиддин - КЎКЛАМЛАР НАФАСИДА - CУЮНЧИ
Азобларинг — муҳтарам, Мен дардингга харидор. Товонимни ўпса ҳам, Тиканларнинг ҳаққи бор. Юрагимни уйғотган Ғамларингга минг шукур. Гардларимни йўқотган Дардларингга ташаккур! Энди Сенда парвойим, Дунёни ютиб кетдим. Суюнчи бер, Худойим, Ўзимдан ўтиб кетдим. 2006
ЯШАШГА ЖОЙ БОРМИ? Лаҳзага тенгма-тенг ўчиб бораман, Ўзимдан, сўзимдан чўчиб бораман. Завол билмайдиган манзилни кўрсат, Томирларим билан кўчиб бораман. 2005
СЎРОҚ Дилни дилга йўлламай, Йўлни йўлга уламай. Ҳеч йўқса, бир гулламай, Сўлиб кетаверайми? Танда бор чўғим шу, деб, Бандалик чоғим шу, деб, Менинг бор-йўғим шу, деб, Нолиб кетаверайми? Кўкламлар нафасида, Гуллаш арафасида Тошларнинг орасида Қолиб кетаверайми? Қандай кунга кўндим-ай, Ич-ичимдан синдим-ай. Ёнингизда индамай Ўлиб кетаверайми? Нега жимсиз?! 2004
* * * Тирикмасман, ўлганга ҳам ўхшамайман, Нажот сўраб келганга ҳам ўхшамайман. Юрагимни ажин босди — қариб кетдим, Йигирмага тўлганга ҳам ўхшамайман. Ўзим учун қўйган бари шартим оғир, Тушган жойин қуритади — гардим оғир. Мен эртага қайта тура оламанми, Жон олмаса кетмайдиган Дардим оғир. Нурларимни тунлар учун зарба қилдим, Кўнглим уйин кимлар учун Каъба қилдим. Суякларим зирқиради — лаззатланиб Тавба қилдим, тавба қилдим, тавба қилдим. Яна чўллаб ётганимни билармикан, Дарёларим кўкдан қайтиб келармикан? Шеърларимни элчи қилсам, даргоҳида Энг одил Шоҳ мени қабул қилармикан? Тирикмасман, ўлганга ҳам ўхшамайман... 2005
УМРИМ Бир лаҳзада осмон меники, Бир лаҳзада яшаб оламан. Бир лаҳзада босар ғам юки, Бир лаҳзада... бўшаб қоламан. 2005
ҚАЙГА ҲАМ БОРАРДИМ? Хаёлнинг отида Ойга бораман, Қушлар етолмаган жойга бораман. Сал ўтмай, барибир, қулаб тушгайман — Ушоқча дард билан қайга бораман?! 2005
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (23.06.2012)
| Муаллиф: Беҳзод Фазлиддин
|
Кўрилди: 949 | Шарҳлар: 9
| Рейтинг: 0.0/0 |
Шарҳлар: 9 | |
0
қолганларидан ҳам жойлаштирмабсизда Даврон ака
|
0
Kuklamning nafasida, Gullash arafasida, Mingta tosh orasida Bosh kutargan kim buldi..?
|
0
Bu toshla orasidan, Yaltilladi bitta bosh, Halqimning nolasidan, Emirildi usha tosh..
|
0 4
дурбек фаргоний (26.06.2012 15:14)
[ Материал]
манам уз шерларимни йозиб турмокчийдим кандай жунатиш керак.
|
0
шеърларингизни бизга жунатсангиз булади.davron.hotam@gmail.com
|
0 5
дурбек фаргоний (26.06.2012 15:38)
[ Материал]
очиги интернет,умуман бунака нарсаларни тушунмиман манга йордам кворсаларинг илтимос
|
0 6
дурбек фаргоний (26.06.2012 15:41)
[ Материал]
Эй яхшилар бу дунйо омонат экан.Дард бошимга келди, бу мехмон экан.Согли воктиз у дунйо коронгу экан.Дард келганда ойна у куринар экан.Армон манга фарзандимни курмай колишим.Армон манга кулида жон бермай колишим.Армон манга жон чикарда йук йонимда бир кишим.Армон манга эрта кузлар юмушум.Туш курябман танимабман онам экан у.еталармиш мани баланд тоглар багрига.дерлар болам,хор булмагин етай кадринга.юр ман билан топай малхам сани дардинга.ман куркябман,йолгиз лахат чукур карида.Она хали туйганим йуг болам кузига.рахминг келсин,зорман битта ширин сузига.еглаябман дардимни шер килиб.майли бир кун афсус килар,кадримни билиб.Она туйганим йуг болам кузига.Зорман она оилам битта ширин сузига. ДУРБЕК Фаргоний.Узбегистон.
|
0
|
0 9
узбек мухожир (11.07.2012 22:10)
[ Материал]
дурбек ака иложи булса шеърларингизни хаммасини чикарсангиз.рахмат сизга жуда маъноли шеър экан
|
|
|
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|