Чоршанба, 18.09.2024, 07:01
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Наср

Материаллар сони: 17 Саҳифалар: 1 2 »

Чўлпон асарлари ман этилган вақтидаги воқеа

Муаллиф: Шокиржон Махмудов
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 1480 | Сана: 16.05.2014 | Шарҳлар (0)
Балиқчи тумани чинобод шахрининг мехнаткаш инсонлари хақида

Муаллиф: Зухриддин Исмоил
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 1523 | Сана: 16.05.2014 | Шарҳлар (0)
Исажон СУЛТОН

Маъруфжонга

Болам, қишнинг изғиринли кечаларида кимсасиз далаларда гала-гала бўлиб изғиган дайди итларни бўри деб ўйлаганингни гапириб бердинг-а? Ҳа, дала-тузнинг тупроғу кесакларини ҳам музлатадиган совуқларда кучуклар ўшанақа тўпланиб олишади.
Аммо сен кўрганинг оддий гала холос-да. Истасанг, сенга бўри ҳақида гапириб берақолай.
Мен умрим мобайнида бўрига бир неча марта дуч келганман.
Дунёда ваҳший ҳайвонлар тўлиб-тошиб ётибди. Куч-қудрати, виқори, одамни ҳайиқтирадиган ҳайбати билан қайлардадир арслонлар, сиртлонлар, айиқлару тимсоҳлар умр кечирмоқда. Ваҳший деганда кўз олдимизга ақлни қўрқитадиган куч-қудрат ила инсон вужудини пийпалаб-мижиғлаб, тишлари билан парчалаб-узиб ейдиган этхўр ҳайвонлар кўз олдингга келади.

Бўриям шундай.

Муаллиф: Исажон Султон
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 979 | Сана: 08.04.2014 | Шарҳлар (0)
Назар Эшонқул

(Энг узун туш)

Сен бу дунёга халоскор ўлган куни келган эдинг…

У уч кундан бери туз тотмаган, тобора ҳолсизланар, кўнгли айнимоқда эди. Сўл хиёбондаги таъқибдан сўнг баттар тинкаси қуриб, юришга ҳам мадори қолмаган, ўпкаси куйиб кетаётгандай ачишар, гарчи таъқиб этувчиларни бир соатча олдин чалғитиб кетган бўлса ҳам ҳамон ўзини босиб ололмас, олазарак бўлиб, атрофига қарар, ҳар бир шарпадан чўчиб тушар, ҳар бир қадамини шубҳа ва ишончсизлик билан ташлар, кўп югурганидан шишиб кетган ўпкаси ҳансирар, тиззалари қалтирар ва билинар-билинмас боши айланарди. Бу очликдан эди; у уч кунча аввал шаҳар чеккасидаги ахлатлар уюми орасидан бир бўлак чайналмаган гўшт парчасини топиб олгандан бери ҳеч вақо татимаган ва ошқозони ўзини унутиб қўйганидан норози бўлаётгандай ҳар дам — ҳар дамда қулдираб қўярди. Тушдан сўнг негадир ичи дамлай бошлади. Энди эса бутун вужуди қалтирарди. У ўзи ҳам билмайдиган қандайдир жинкўчадан ўтар экан, уфунот анқиб турган яшилтоб ифлос ҳовуздан қониб ичиб олганди. Йўқ, ифлос сувдан иргангани учун шундай бўлаётгани йўқ. У ифлос ва бадбўй нарсаларга кўникиб қолган. Кечалари билан егулик излаб, ахлат ундуқларини титиб юрар, агар сасий бошлаган бўлса ҳам егулик топилса, ўйлаб ўтирмай паққос туширар, бундан ҳатто вужудида лаззат ҳам туярди.

Унинг ошқозон-у ичаклари худди айиқнинг ошқозонидай ташландиқ ва ҳидланган хўракларга кўниккан, энди қўланса гўштларни тишлаётганда вужудида бирон марта жирканиш туймасди: аксинча, баъзи кунлари ана шу егуликни топиш ҳам амримаҳол эди. Эрталаб офтоб тушмайдиган қандайдир кўчадан (кўчалар ва хиёбонларнинг ҳеч қандай маъноси қолмаган эди) ўтар экан омборга ўхшаш, темир-терсак қалашиб ётган бинонинг олдида яшилтоб, атрофини қурбақа йўсини босган ҳовуз кўриб қолган ва бу ерларда ўзини ҳеч ким кузатмаётганига амин бўлгач, ҳовуздан тўйиб ичиб олганди. У ичиб бўлгандан сўнг сувдан мағзава ва балчиқ ҳиди келаётганини сезди, нафасидан ҳам мағзава ҳиди анқий бошлади. Зўриқиб қайд қилгиси келар, лекин бунинг сира иложи йўқ эди; Ошқозони бўм-бўш, қанча ўғчимасин, ичидан кўкариб кетган сувдан бошқа ҳеч нарса тушмасди- у шундагина пешанаси терлаб кетганини англади. Бу нохуш нарсадан дарак берарди: у шамоллаб ёки заҳарланиб қолган бўлиши мумкин. Касал эканлигини хаёлига келтирмаслик ва ўзида умидсизлик ҳис этмаслик учун тинмай юрар ва атрофга ҳеч ким таъқиб этмаяптимикин деган шубҳада олазарак бўлиб кўз ташларди. Таъқиблар уни мушукдай сергак ва чаққон қилиб қўйганди. У иложи борича қоронғуроқ ва овлоқроқ кўчалардан юришга ҳаракат қилар, юзини кўрсатмаслик учун қулоқчинини тушириб олган, увадаси чиқиб, кир-чирга беланган ёмғирпўшининг ёқалари кўтариб қўйилганди.

Гарчи далв ойининг охирларида кун тўсатдан қиш фаслига хос бўлмаган тарзда исиб жўнаган бўлса-да, унга деярли ҳеч ким эътибор бермасди ёки эътибор беришсалар ҳам ўлгудек ичиб олган бўлса керак, деган хаёлга боришарди: кийими, исқирти чиққан ёмғирпўшини айтмаса, иш излаб, дайдиб юрадиган қора ишчилардан фарқи йўқ эди; у негадир ҳеч кимга юзини кўрсатмасликка ёки биров билан дуч келмасликка ҳаракат қилар, агар қаршисидан йўловчи келаётган бўлса, юзини эълонлар тахтасига буриб ўзини худди ўқиётгандай кўрсатиб турар ва яна йўлга тушар, ўзини кимсасиз кўчаларга яширарди. Биров билан тасодифан рўбарў келиб қолса, ерга қараганча тез ўтиб кетишга ҳаракат қиларди: кечалари эса шаҳар чеккасидаги ташландиқ саройда ётиб қолар ва туни билан совуқни енгиш учун юриб чиқарди. У жуда ҳам устаси фаранг эди; бир манзилда ҳа деб ўралашмас, ғанимлар диққатини тортишни истамасди. Кўпроқ кимсасиз хиёбонларда изғиб юрар, шаҳарни беш панжасидай биларди; бироқ кейинги ойларда шаҳар тез ўзгараётган, кундан кун бегоналашиб бораётганди. Шаҳар унинг учун ёт ва чиройли қилиб қурилган қатл майдонига ўхшаб қолганди. Шаҳар марказидаги махлуқ эса ҳар кеча тинмай ўкирар ва у ажал анқиётган бу товушдан қочиб шаҳардан узоқларга кетиб қолгиси келарди. Шаҳар бегоналашган сари у ҳам ўзига бегоналашиб борарди: кўчаларга сердаъват шиорлар ва рангли лавҳалар илиб ташланганди. Ғанимлар афтидан, бу шаҳарни шиорлар салтанатига айлантирмоқчига ўхшарди – шиорлардаги ҳар бир сўзда нафрат ва ғазаб уфуриб турар, у шиорларни ўқийвериб, боши айланар, ўзини ўта ожиз ва маҳкум ҳис этар, бу сўзлар унинг бағрини пора-пора қилиб ташлар, шиорлардаги ёпишқоқ ва шилқим сўзларга асир тушаётганини англаб қоларди. Шиорларни эса кўп жилдли китобдай ўқиб тугатиб бўлмасди: аслида ҳам шаҳардаги барча шиорларни бир жойга йиғса, мисли кўрилмаган улкан китоб пайдо бўлиши мумкин эди. Ҳаммаси буйруқ, давъат, хитоб оҳангида жаранглар, ҳаммасидан шаҳар ўртасидаги махлуқнинг товуш саси келиб турарди. Булар аслида ҳам махлуқнинг товушсиз ўкириклари эди. Ҳар бир кўчада, ҳар бир уйда махлуқнинг ҳайқириғи мавжуд эди. Бу ҳайқириқ эмас, қилич, махлуқ қўлидаги истило қиличи эди.

Муаллиф: Назар Эшонқул
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 865 | Сана: 11.08.2013 | Шарҳлар (0)
– Дада, қаёққа бораяпмиз?
– Қўрғонга.
– Қаерда у?
– Борганда кўрасан.
Болакай бошқа савол бермади. Туроббой отни «чуҳ»ларкан, дам-бадам ортига – аравада ётган хотинига қараб қўярди. Тоғнинг эгри йўллари ўнқир-чўнқир, арава ҳар силкинганда, Туроббойнинг кўкси ҳам қўзғалгудек бўларди. «Бечора, – деб ўйлади тағин ортига боқиб, – кўрган куни нимага арзиди?»

Муаллиф: Жўрабек РАМАЗОНОВ
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 888 | Сана: 30.06.2013 | Шарҳлар (2)
Сукунат даҳшатли бўлади. Бир эмас, учта юрак уриб турган жойдаги сукут! Кимдир сўзламоғи, кимдир тинглаши керак.
Фақат кўзлар сўзлашди. Янга ва қайнининг кўзлари! Кўзлар сирлашганда сўзлар ожиз қолади. Сўзлар кўзлардан қўрқади.
Қўллар бир-бирига чирмашди. Бармоқларда титроқ бор. Қўллар қовушганда тиллар ожиз қолади. Тиллар қўллардан қўрқади.
Бўйлар бўйлашганда ўйлар ожиз қолади. Ўйлар ўзин унутади. Ҳаяжон ҳижрондан қўрқади.

Муаллиф: Жўрабек РАМАЗОНОВ
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 872 | Сана: 23.06.2013 | Шарҳлар (3)
Алишерни кеча учинчи операцияга киритишди. Унинг мажруҳ бўлиб қолиши ҳақидаги тахминдан кейин Гулрухсор ўзини тамомила йўқотиб қўйди. Бир томондан, касалманд эрининг ҳар қанақа кутилмаган дардга чалиниши мумкинлигини билади. Лекин баъзан ҳафтада бир қозон қайнамайдиган уйда ногирон эр билан яшашни кўз олдига келтириб, юраги орқага тортиб кетади...

Муаллиф: ЖУРАБЕК
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 914 | Сана: 04.06.2013 | Шарҳлар (0)
Жўрабек РАМАЗОНОВ
– Ўғлингизда ўқишга умуман хуш йўқ. Дарс вақтида ҳам, танаффусда ҳам қандайдир расмга тикилиб ўтиради. Ўқитувчи у ёқда турсин, ўртоқлари билан ҳам гаплашгиси келмайди.

Муаллиф: JURABEK
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 880 | Сана: 23.05.2013 | Шарҳлар (1)
Жўрабек РАМАЗОНОВ

Мен хотинимни севмайман! Отам шунчаки номардлик қилди: сўнгги нафасида «Шарофатга уйланмасанг рози эмасман», деди. Тўғри, бояқиш ёмон қиз эмас, уйни чиннидек ораста тутади, бир кунда ўн марталаб соч тарашга ҳам эринмайди. Аммо менга бу қорамағиз қизнинг кўзлари ёқмас эди. Унинг қорачиқлари қандайдир ялтираб кўринади кишига. Айниқса, бирор баҳонаи сабаб ғижиллашиб қолганимизда шундай қарардики, бу ўткир ва сирли нигоҳга дош беролмасдан, нафасимни ичимга ютардим.

Муаллиф: jurabek
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 951 | Сана: 18.05.2013 | Шарҳлар (0)
Шарофатнинг кўнгли ҳамон алағда, қўшни аёлга оғзидан гуллаб қўйганидан бери ҳаловатини буткул йўқотди. Бу гап маҳалла бўйлаб тарқаганида эса эри унинг ярим тунда қабристонда нима қилиб юрганини сўраб, ҳол-жонига қўймади. Йўл яқинроқ бўлсин учун мозорлар оралаб ўтгани ҳақидаги баҳонасидан кейин индамай қўйган бўлса-да, эрининг бу важга ишонмаганлигини ўзи ҳам сезди.

Муаллиф: Журабек
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 1013 | Сана: 14.05.2013 | Шарҳлар (2)
1-10 11-17
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0