Пайшанба, 19.09.2024, 12:54
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Наср

Материаллар сони: 17 Саҳифалар: « 1 2

Комил МАЖИД

ЮРАГИМ. Юрагим десам сен – юрак нима дея сўрадинг, мен билмадим, дедим. Аслида ҳам ўша дамда юрак нима эканлигини билмас эдим. Асли бахтга кўмилиб яшаган кўнгил ўз қадрини ҳам, ўзга қадрини ҳам билмайди, умуман ўзининг кўнгил эканлигини ҳам унутади. Кўнгил қачонки ёлғиз қолганда, ёлғизлик эзганда, тўғрироғи ёлғиз эканлигини сезганда бир оҳ уради ва бу оҳ юракни йиқитади, ана шунда юрак нима эканлигини англаб қоламиз. ЮРАГИМ. Юрак бу сенсан, азизам! Барча ёзганим, барча кўнглимни энтиктирган, юрагимга энг ширин оғриқ берган, ўзи суйдириб, ўзи куйдириб, ўзи даволаган хаёлий дилбаримсан.

Муаллиф: Комил Мажид
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 1114 | Сана: 17.01.2013 | Шарҳлар (0)
Ушбу ҳикоя ҳақида ёзилган фикрларни ўқиб жуда қизиқдим. Наҳотки, чиндан ҳам шундай ёзувчи пайдо бўлган бўлса, зўрку дедим. Ҳикояни ҳам ўқиб чиқдим. Аммо... Аммо, ёки мен ҳеч нарсани ҳис қилолмадим ёки яна бошқа бир нарса бор.
Мақтови куч бўлган ҳикояни сиз ҳам бир ўқиб кўринг! Балки чиндан ҳам айтганларидек бордир! (Даврон Ҳотам)
Тўрабек САНО
2006-йилнинг ёзи. Ўш шаҳри Қирғизистоннинг жанубида бўлганлиги учун, бу ернинг саратони Ўзбекистон жанубидаги каби бўлмасада, лекин иссиқ кечади. Навбатдаги иш куним. Мен 15 тонна — яъни 350 қоп алебастр юкланган улкан КаМАЗ юк машинаси устида туриб пастдаги ишчиларга қоп узатиб турибман. Узатилган қопларни дўкон ичкарисига олиб кириб тартиб билан тахлаётган икки шеригим ҳам ўзбеклар. Фақат улар маҳаллий ўзбеклар. Миллатдошим бўлганлиги учун ҳам шулар билан шерик ишлашга рози бўлгандим.


Муаллиф: Тўрабек Сано
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 869 | Сана: 13.01.2013 | Шарҳлар (0)
Бир муҳаббат қиссаси
Сени кўрдиму тап-тақир биёбонда қип-қизил лолани учратган кишининг аҳволига тушдим. Йўқ, мен дунёнинг инжуси бу шаҳарни биёбонга ўхшатмоқчи эмасман. Аммо нимагадир ўзимни шундай ҳис қилдим...
Мен бу шаҳарда бегонаман. Мусофирман. Ўша куни ўқишдан ҳайдалиб, гул бозорига чиқиб сотувчилик қилишимни биринчи куни эди. Кун бўйи, қани энди бир даста гул сотилса-ю ғурбатдаги мен ғарибни юзим кулса, дея ичимдан дуо қилиб ўтирдим. Найсон қуёши сўнгги нурларини ер юзидан йиғиб олаётган бир дамда устимда пайдо бўлган соядан сесканиб туриб кетдим:
- Жаноб, шу гулларни олинг, ўта арзон нархга бериб юбораман, ҳеч бўлмаса, бир даста олинг, лутфан.
Қаршимдаги юзларидан нур ёғилиб турган киши мени имтиҳон қилмоқчидай:
- Ўғлим, гулларингни оти нима? – деди жилмайиб.
Мен ҳам худди уни ўзим етиштирган боғбондай тилга кирдим:
- Бу сисанбар гуллари, наъно гули ҳам дейилади. Шаҳзодалар шаҳри Манисадан келтирилган. Бироз сўлғин кўринса ҳам уйингизга элтиб, сувга солишингиз билан яна яшнаб кетади...
- Қизим, нима қиламиз? – дея орқасига ўгирилди олийжаноб киши

Муаллиф: Беназир МУҲАММАД
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 1219 | Сана: 19.11.2012 | Шарҳлар (0)
Исажон СУЛТОН

Авом, авом! Йўқ, каромату мўъжизалар бу авомнинг инсофга келиши учун берилмагандир? Ўзига берилган мўъжизалардан ҳеч қачон қониқмайдиган, яна ва яна кўлини чўзиб бетиним ва бетиним сўрашни, тиланишни яхши кўрадиган авом зотан сув устида сузмоқда, бўладиган воқеа-ҳодисаларни олдиндан билмоқда, хасталиклардан даво топмоқда, кўр-кўрона тимирскиланиб ҳаёти дунёдан яшаб ўтмоқда! Наҳр олдида, соҳилда қайиқ тургач, сув узра пиёда юриб ўтишдан не наф? Сув узра пиёда кетаётган киши емиш ҳақида ўйлармиди? Йўқ, албатта. Юпқа парда устида яратганнинг исмини айтиб кетаётган одам қўрқув ва ҳайиқиш ичра қадам босиши ҳақиқатга яқинроқ. Чунки юриб бораётган ғоят инжа сатҳ остида тубсиз чуқурликлар борлигининг ваҳми ҳар доим шуурида ўргимчак каби ўрмалаб туради. “Сени сув устида тутиб турган зот дунё узра ҳам мана шундай тутиб турмоқдадир”, деган қаттиқ садони эшитаётган бўлиши ҳам мумкин. Бўладиган воқеаларни олдиндан билиш янада ҳалокатлироқ билим эканига шубҳа йўқ.

Муаллиф: Исажон СУЛТОН
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 815 | Сана: 08.10.2012 | Шарҳлар (0)
Исажон СУЛТОН

Инсон ҳаёти ёки маънавиятида чуқур из қолдирган китоблар ҳақида яхлит фикр айтиш шу сабабдан ҳам қийин. Асарлар ўқилиб, вазифасини адо этиб бўлди. Китоблар эскириб, титилди. Шундан кейин хотирада тўсатдан... китоб қолмаганини, балки унинг яратувчиси билан у бунёд этган маъно қолганини сезиш мумкин. Жисмлар ғойиб бўлади, адиб исми муқовага, фикри эса саҳифаларга айланганидай...
...Сабаби, бизлар ҳам Алишер Навоийнинг ёхуд бошқа азиз ва жонажон салафларимизнинг бор-йўғи биргина мисрасидаги ҳаётбахш маънони англаб қолган бўлсак, не ажаб? Эгоцентризм ва имонсизлик талвасалари аро ҳар турли шаккокона тахминини асар қилиб ақлларга рўпара этган турли адиблардан фарқли ўлароқ, бизнинг истеъдодларимиз инсоннинг дунёдаги ўрнию вазифаси ҳақида очиқ-яққол ва соғлом ўгитлар бера олган, Йўлнинг нима эканини аллақачон кўрсатиб улгурганидан бир севинсам, бир ҳайратга тушаман.

Муаллиф: Исажон СУЛТОН
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 833 | Сана: 06.09.2012 | Шарҳлар (1)
Исажон СУЛТОН

Фарғонанинг чекка бир қишлоғида, эр-хотин тўйдан кеч қайтишаётган эди. Теракзорлар адоғида, чакалакзор бошланган жойда кўриб қолишди уни. Кичкинагина экан. Оёқчалари ҳам миттигина. Тупроқни чангаллаб олибди, йелкасида иккита қанотчаси ҳам бор, учидаги парлари шундоққина лойга беланиб, шалвираб тушибди. Бир қаноти ғайриоддий қайрилган, хуллас, ғужанак бўлиб ётар эди. Боягина ёмғир ёғиб ўтган, томчилари ҳозир теракларнинг, буталарнинг баргларида туриб қолган эди. Ерлар лой, мана шу лою балчиқ аро, теграсида турли ўт-ўланлар ўсган тупроқ ё‘лнинг қоқ ўртасида ночоргина ётар эди бояқиш. – Вой, анавини қаранг! – деди хотин, уни кўриб. Бир нималарни ўзича тўнғиллаб келаётган эр “Бор-е” деди, кейин барибирам хотинининг гапига кириб, у кўрсатган томонга қаради-да “Ия” деб юборди кўзларига ишонмасдан.

Муаллиф: Исажон СУЛТОН
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 816 | Сана: 28.08.2012 | Шарҳлар (0)
Улуғбек ҲАМДАМ
Кўклам келдию ҳовлидан бир қушча кетмас бўлди. Аввалари эътибор қилмаган эканми, Ҳусан энди унга кунда кўзи тушади: қушча гоҳ у, гоҳ бу дарахтга танда қўяди. Гуллаш пайтида эса бошига оқ рўмол ташлаган ўрикдан айрилмай қолди. Бўшади, дегунча дераза қаршисида михланганча ўтирадиган, узун-узун хаёллар сурадиган шеригини Ҳасан ўнғай ҳар фурсатда бир яниб олади. Ҳозир ҳам шундай бўлди: “Ҳм-м, тағин қўзғаб қолдими дардинг? Ундан кўра мажлисни ўйламайсанми? Шайх Аҳмад Жунайд ҳазратлари билан учрашув ҳаётингда бурилиш ясаши мумкин, Ҳусан! Ҳой, кимга гапиряпман мен? Девордан фарқинг қолмабди-ку!.. – дея жириллади у. Лекин муҳатобининг парвосиз ўтирганини кўриб умидсиз қўл силтади. – Қўй-э, гўё жаннатга йўлланмаси бор одамдек тутасан ўзингни?..”

Муаллиф: Улуғбек Ҳамдам
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 744 | Сана: 27.08.2012 | Шарҳлар (0)
1-10 11-17
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0