Пайшанба, 19.09.2024, 12:41
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Адабий ўйлар

Материаллар сони: 25 Саҳифалар: 1 2 3 »

Нуқул ўзбеклигимизга фахрия ўқийвермай, ҳақиқатда ўзимизни ўзбек деб билишимиз ва бундан ғурурланиб иш кўришимиз шарт!

Тафаккур ўзлигимиз қўрғоними, о-о, унинг деворлари қандай баланд қурилган, қандай кунгураю миноралари бор, ота-боболаримиз ғайратига балли, деб салламно айтавермай, нураётган, тўкилиб бораётган жойларини тузатиб ҳам туришимиз керак. Глобаллашув – маънавиятга интервенция. Биргина бизда эмас, бутун дунёда, ҳатото ўзини энг ривожланган ҳисоблайдиган мамлакатлар ҳам унинг истилосида. Замон шамоли гоҳ илиқ, гоҳ аччиқ, лекин муқаррар эсяпти. Шамол тоғларни ҳам қум қилган. Шуни унутмайлик. Оддий ҳақиқатлар эсимизда турсин: келажагини ўйламаган миллатнинг бугуни йўқ, у фақат ўтмиш мозорларини улуғлаш билан қолиб кетади.

Муаллиф: Аҳмад Аъзам
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 809 | Сана: 27.11.2013 | Шарҳлар (0)
Хайрулла Қосимов (Элтурк). 2003 йил
(эссе)
Уни курсдошлари Шоир дердилар. Талабалар пахтага сафарбар этилганида, Мирзачўл далаларида муҳаббат домига тушди. Эндигина таниша бошлаганида, ногоҳ ул гўзал дардга чалинди. Зудлик билан шифохонага юборилди. Шоир ҳарчанд бормоққа уринмасин, “устоз”лар изн бершмади. Соғинч жону жаҳонини ўртаб юборди. Барибир шифохонага излаб борди. Аммо у ердан топа олмади ёруғ юлдузини. Ота-онаси олиб кетишган экан. Ортига қайтиб тун бўйи ухлай олмади.
Ярим тун. Висол иштиёқи юрак-бағрини туғёнга солди. Беихтиёр қўлига қалам олиб қоғозга энгашди. Чўлнинг ноябр ҳавоси ҳатто симёғочни чинқаратади.
Унинг қалбидан маъсум севгининг изтироблари тўкила бошлади:

Балки ўчган эдим ёдингдан,
Ширин ҳаёлингни буздимми?
Лайло, Лайло, сенинг ёнингда,
Япроқ каби кўрдим ўзимни.
Ширин ҳаёлингни буздимми?

Муаллиф: Хайрулла Қосимов (Элтурк)
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1039 | Сана: 06.10.2013 | Шарҳлар (0)
Неъматулло Иброхим

Асқар Маҳкам ўзбек адабиётини Аҳмад Югнакийдан Абдулла Орифга қадар, тожик адабиётини Рўдакийдан Лоиққа қадар ўрганиб чиққан, Қуръон тафсири ва ҳадис илмини пухта ўзлаштирган ижодкор сифатида улкан Ҳақиқатни англаб етган одам эди. У ана шу Ҳақиқат учун ўзини қурбон қилишга-да тайёр ҳолда яшарди. Менинг назаримда унинг Худога муҳаббати, одмийзотга юксак эҳтироми... ва нафрати, ёрқин тафаккурга қоришиб кетган ҳиссиёти, қувонч ва изтироби чексиз ва чексиз эди. Бундай ҳолатни фақат даҳо ижодкорлардагина кузатиш мумкин, холос.
У ижодда зўракиликни ёмон кўрарди. Шеърни махсус мавзу топиб, ақлий тайёргарлик билан ёзадиган дўстларимиз устидан кинояли кулиб қўярди. “Неъмат ака, мени шеърнинг биринчи мисраси қийнайди,--деган эди у бир сафар,--биринчи мисрани топдимми, тамом, ёзаётган нарсамни осонгина тугатаман.” Чексиз тафаккурли ижодкор экани учунми, унинг шеърлари баъзан ҳаддан ташқари узун бўлиб тугарди. Достонга ўхшаб кетадиган шеърлари ҳам кўп. Суҳбатларимиз давомида мен унга Александ Блокнинг “Лирик шеър йигирма мисрадан ошмаслиги керак” деган гапини бот-бот эслатиб турардим. У эса: “Жаноб Блокнинг бу аксиомаси менга тўғри келмас экан. Ёзаётганда айтадиган гапларим кўплигиданми, ўзимни тўхтатолмайман”,- дерди кулиб. Ижодий ишда унинг айтадиган гаплари ниҳоятда кўп эди. Чунки у ўзбек, рус ва форс адабиётини чуқур ўзлаштирган эди.( Ҳамкурси Абдулло Зуҳурнинг айтишича, талабалик йилларида у Пушкин, Лермонтов ва Есенин шеърларини сатрма-сатр чизиб ўрганган экан.)

Муаллиф: Неъматулло Иброхим
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 973 | Сана: 21.08.2013 | Шарҳлар (1)
(ёш шоирларга маслаҳат)

“Ҳижрат эркаклар учун вожиб”, дейдилар, аммо, тўғриси, мен Ўзбекистондан чиқиб кетишни орзу қилмаган эдим.
Турғунлик йилларида чоп этилган китобларимни варақлайман. Аксарий шеърлар айрилиқ, уйқусизлик, видолашув, қўмсаш ҳақида. Аксарий шеърлар ҳеч қачон уйидан чиқмаган одамнинг саёҳати ҳақида, ҳеч қачон йиғламаган одамнинг кўз ёшлари ҳақида ёзган шеърларидир.
Шеър табиатан англанмас бир нарсадир. Эски шеърларимни ўқиётиб, уларни англамайман:

Тобора оқарар бошидаги соч,
Тобора узоқлашар ундан,
Бошини силаган ул меҳрибон қўл.

Тобора узоқлашар,
Узоқ-узоқларда хилпирар
Ўзга бир давлатнинг байроғи каби.
(“Она билан хайрлашув”, 1981)

Муаллиф: М.Солиҳ
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 922 | Сана: 01.08.2013 | Шарҳлар (2)
Шуҳрат Ризаев

Ўзбекнинг инжа шоири Зокиржон Фурқатнинг “Танланган асарлар”ида шеърият муҳибларига ҳануз жумбоқ бўлиб келаётган бир таржиъбанд-мусаддас бор. Уни олимларимиз шартли равишда “Уч хароботий” деб номлаганлар. Шеърнинг ҳар олтилик банди уч шоирнинг якрафтор сифати таърифи билан бошланади: “уч хароботий эрурмиз…”, “уч аламкашмиз”, “уч қаландармиз”, “уч биродармиз”, “уч мусофирмиз”, “уч адойимиз”, “уч навойимиз”, “уч ғарибиймиз”, “уч вафойимиз”, “уч балокашмиз”, “уч мукаддар”… Сўнгги йилларда “Сайланма”лари эълон қилинган бизга замондош, кечагина ёнимизда яшаб юрган уч шоир ҳақида ўйлаб туриб, негадир жигарсўз Фурқатнинг ўша таржиъбанд-мусаддаси ёдга келди.

Бу уч шоир авлоддош эди – 60 дан эндигина уч-тўрт сана ўтиб улгурган ҳозирги шоирларга тенгдош. Бугун уларнинг учови ҳам марҳум. Билишимча, уларни бир-бирига ўта яқин дўст, сирдош биродар сифатида таърифламоққа далиллар ҳам кўп эмас. Учови уч тарафдан – бири гўзал водийнинг Ўшидан, иккинчиси Қашқадарёдан, учинчиси эса Хоразм томонлардан. Аммо уларни бирлаштирадиган чўнг бир робита борки, бу – авлоддошлик ва поэтик қисматдошлик…
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 805 | Сана: 11.07.2013 | Шарҳлар (0)
Аҳмаджон Мелибоев

Бир cуҳбатда мендан биринчи ўқиган китобимни сўраб қолишди, эслай олмадим, аммо ёшлигимда бошқа тенгдошларимга нисбатан китобни кўп ўқиганим аниқ. Домлалар: “Китобни ким кўп ўқиса, ундан зўр одам чиқади”, дейишарди. Кексалар насиҳат қилишар экан, “Китобда бор гапни айтаяпман, болам”, деб қўйишарди. Биз бўлсак, бу гап қайси китобда айтилган экан-а, деб қизиқиб, зўр одам бўлиш учун қўлимизга нима тушса, ўқиб кетаверардик. У пайтлари китоб ҳозиргидек мўл эмасди. Ягона китоб дўкони туман марказида бўлиб, у ерга бирор сабаб билан бориб қолгудек бўлсак, албатта, бирорта китоб сотиб олардик. Ўқиб бўлганимиздан кейин, бошқа тенгдошларимизга бериб туриш ёки биргалашиб ўқиш одат эди.

Муаллиф: Аҳмаджон Мелибоев
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 983 | Сана: 05.07.2013 | Шарҳлар (0)
Хуршид ДАВРОН

Сент-Экзюпери “Кичкина шаҳзода” асарини Иккинчи жаҳон уруши авжига чиққан кунларда ёза бошлади. Ёзувчи бу қайғули эртакни ўзининг бешафқат замонасига қарши қўяди. “Мен жуда оғир қайғудаман, юрагим эзилиб кетди, – деб ёзган эди у ўша кунларда дўстига йўллаган мактубларининг бирида. – Мен инсонга хос бўлган фазилатлардан маҳрум авлодни кўриб қайғуряпман… Бутун вужудим билан ўз замонамдан нафратланаман. Бу замонада инсон ташналикдан ҳалок бўлишга маҳкум…
Мени қуршаб турган дунёда фақат бир муаммо бор: одамларга ҳаётдан маънавий қониқиш ҳиссини қайтариш керак… Шеъриятсиз, рангин бўёқларсиз, муҳаббатсиз яшашнинг қизиғи йўқ… Биз нақадар тубанлашиб кетганимизни англамоқ учун XV асрда оддий деҳқонлар куйлаган қўшиқни тинглашнинг ўзи кифоя…”
Адиб назарида дунё ҳалокатга учраб, саҳронинг қоқ ўртасига қулаётган учоққа ўхшарди.
“…Олти йил муқаддам самолётимнинг мотори бузилиб, Саҳрои Кабирга қўнишга мажбур бўлдим. Ёнимда на механик, на биронта ҳамроҳ бор эди. Қанчалик қийин бўлмасин, самолётни бир амаллаб ўзим тузатишга аҳд қилдим. Ё моторни тузатаман, ё ҳалок бўламан. Бир ҳафтага базўр етадиган сув қолган.

Муаллиф: Хуршид Даврон
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 880 | Сана: 29.06.2013 | Шарҳлар (0)
Ўзбек адабиётида кечаётган,ҳам миллий, ҳам дунё тажрибаларини ўзлаштирган ҳолда янгиланиш жараёнлари нафақат юртимиздаги адабиёт ихлосмандларида,шунингдек,жаҳон адабиёти ва адабиётшунослик илми одамларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Мана шундай қизиқиш мисоли сифатида куни кеча Кореяда нашр этиладиган эътиборли адабиёт журнали «Gyeongnam Literature»да таниқли корейс адабиётшуноси,филология фанлари доктори, Донгдук университетининг профессори Ин Гён Оҳнинг таниқли ўзбек ёзувчиси Назар Эшонқул билан қилган суҳбатини тақдим этамиз.

Муаллиф: Суҳбатдош Ин Гён Оҳ
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1120 | Сана: 03.03.2013 | Шарҳлар (0)
Усмон Азим

Рўзи Чориев, Шукур Холмирзаев, Рауф Парфи... Улар негадир ўлмагандай. Ўзлари ҳам ажиб бир мардоналикда – ўнгу чапга қарамасдан – ўлмайдигандай умр кечирдилар.
Кўнгил айтиб турганидай яшаш жуда мушкул. Аммо бу жўмард инсонлар кўнгилнинг кўйидан чиқмадилар. Чунки улар учун ўзга йўл хиёнатга тенг эди.
Эҳтимол, улар ўлмагандир?
Эҳтимол, улар учун ўлим – янги умрнинг бошланишидир?
Хуллас, улар бошқалар билмайдиган ниманидир ҳис қилганлар.
Балки, ўлим ҳақлигини билиб, ўлмайдигандек яшагандирлар...

Муаллиф: Усмон Азим
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1145 | Сана: 24.01.2013 | Шарҳлар (0)
Исажон Султон: Бизлар ўзимиз севган асарларни болаларимиз ҳам ўқишини, биз ошно бўлган ҳайратларга болаларнинг ҳам ошно бўлишини қаттиқ истаймиз. Аммо, жуда тезлашиб кетган ахборот сурони аро болаларимиз у ҳисларни биз истагандай қабул қилмаслигидан хавотирланамиз. Даврларнинг ҳислари ҳам эскиради. Бугуннинг ёшлари чет тилларни биладиган, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан етарлича хабардор ва энг асосийси, жуда динамик болалар. Уларнинг шиддат билан кенгайиб бораётган тафаккури истаётган асарларни рўпара қила оляпмизми-йўқми, гап мана шунда. Шунингдек, оригиналлик масаласини ҳам унутиб бўлмайди. Оригинал асар албатта ўқилади. Чунки, ҳамма мазмундан иборат ва ўзидан кучлироқ маъноларга интилади. Лекин, ҳамма ҳам маънога муҳтож-ку. Одам боласи азалдан "мен кимман" деган саволга жавоб излай-излай дунёдан ўтади. Демакки, ҳамма ўзига қиймат берилишини хоҳлайди ва олам аро ўзининг қадр қийматини излайди. Ана шу қадр-қийматни кўрсатиб, бошини баланд ва адл кўтариб қўядиган нарсадир адабиёт.
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1127 | Сана: 01.12.2012 | Шарҳлар (2)
1-10 11-20 21-25
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0