Пайшанба, 19.09.2024, 22:36
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Шеърият

Қадр кечаси илҳомлари
Муслим МУСАЛЛАМ


Мен сени севаман эй пок Худойим,
Ишқ деса ҳар бандим кесиб келганман.
Шайтонлар тўзғиган қонхўр дунёга,
Аршдан насим бўлиб эсиб келганман.
Мен сени севаман эй пок Худойим,

Сўзимда сўзингни кўриб тураман.
Кўзгуга термулсам кўзгу чил синди,
Кўзимда кўзингни кўриб тураман.
Мен сени севаман эй пок Худойим,

Ишқ деганни еру само қўллайди.
Туркистон даштида Аллоҳ, Аллоҳ деб
Битта Муслим деган дарахт гуллайди .
Мен сени севаман …
13.08.2012 23.35

* * *
Кўзимнинг ёшини артган ҳам ўзи,
Қоқилсам қўлимдан тутган ҳам ўзи.
Фосиқу ,мунофиқ бўлсам ҳам эй воҳ,
Қачон келаркин деб кутган ҳам ўзи.
13.08.2012 00.25

* **
Фақат япроқларнинг айтгани қолди,
Майсалар тик туриб жон берди ҳалол.
Бошида ҳас ташган чумолиларга,
Тангрининг синови келмади малол.

Тоғлардан бир майин шаббода эсди,
Олислардан келди бир мунглиғ азон.
Ифторлик чоғидин сахарликкача,
Лайлат-ул қадрни кутди рамазон .


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (14.08.2012) | Муаллиф: Муслим МУСАЛЛАМ
Кўрилди: 797 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 1

0  
1 Davron   (15.08.2012 13:22) [Материал]
салом! Сайтимизга юборган шеърларингиз уун рахмат! Агар ижод намуналарингизни бу сайтга жойлаштиришни истасангиз рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади. Шундан сўнг материал қўшиш деган ердан машқларингизни жойлаштира оласиз. Агар имкони бўлса крилл алифбосида ёзсангиз! Раҳмат.
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0