Хурлар жилмайиб турган, маконга арзий энди, Кеч бўлса ҳам минг шукур, руҳимга ақл кирди. Дунё узур сен билан, шартномамиз тугади, Сенга бино қўйганлар, бир кун хароб бўлади.
Бўлаверади
Дунёда битмаган иш борми айтинг, Баҳорда бўлмаса, қишда бўлади. Қандай бўлса ҳамки, бўлгани ҳисоб, Жуда бўлмаганда, тушда бўлади.
Тақдирни айтгани, айтганда ахир, Тиш йўлбарсда, қанот қушда бўлади. Не бўпди, авраса юлдуз жилваси, Уни ётган жойда кўрса бўлади.
Кулбада саройга ҳаваслар қилдим, Минг йил кутилса бас, қурса бўлади. Осмонда учганлар учаверсинлар, Тинчгина, ерда ҳам юрса бўлади.
Мени қулоғимга йиғлама армон, Дилни ҳам, тилни ҳам тийса бўлади. Кўнглимга яна бир тасалли топдим - Тушда Парижда ҳам юрса бўлади..
Уйимдаги иссиқ жой
Менинг кўнглим ғарибда, Бўлолмадим барбир бой. Мен сен билан бой эдим, Уйимдаги иссиқ жой.
Унда кўнглим тўқ эди, Эрка эди шўх эди. Сенда ҳасрат йўқ эди, Уйимдаги иссиқ жой.
Катта бўлдим, йўл босдим, Хато қилдим, чўғ босдим. Сенга айтаман, ростин, Уйимдаги иссиқ жой.
Шуҳрат топган, аламнинг Каҳрига ҳам чидаркан. Бол ялаган, оғунинг Захрига ҳам чидаркан.