Сенга ёқсам дедим-изланавердим.
Дилшод ЖАМОЛИДДИНОВ
*** Ҳар қандай синовинг бўлса йўллаб тур, Cўнг эса,Оллоҳим, Қараб турма,ўзинг қўллаб тур.
"Шаккок"
Мен байрамларни нишонламайман: Менинг ҳар куним байрам, Менинг ҳар куним аза.
Сизга аччиқма-аччиқ
Нафас ҳам олмайман, Чиқмайман сиз чиққан чўққига. Баҳрасиз қолдим соҳир нафасдан
Сизга зарда қилиб
Минмайман сиз минган мансабга, Тушмайман сиз тушган минбардан
Аччиқ, устида
Кирмайман сиз кирган жаннатга..
...Чунки ўлмайман сизга қасдма-қасд Яшайман Негаки Ётмайман сиз қазган лаҳадда!
2012-13
Гуноҳ
Сенинг қалбинг - айсберг, Меники - ЎТ-ОЛОВ,ВУЛҚОН. Биз дуч келсак Кимдир бўлади қурбон!
2011
Ичиқора
Оппоқ қор устида кетиб бораяпти қоп-қора қарга. У энди ҳар қачонгидан ҳам қорарок, Фош бўлиб қолишдан қўрқсангиз сиз ҳам Оқ кўнгил зотлардан юринг нарирок,
2011
Www
Етти кун кўчага чиқмадим, Ҳеч ким йўқламади етти кун.
Бир ҳафта дунёга терс қараб, Тежабқола олдим анча сўзимни. Бир ҳафта ўргимчак тўрида яшаб, Ўргимчак одамдай сездим ўзимни.
2013 Хато
Мен сенгача рашк нелигин билмас эдим. Сени севдим- Тинмай қизганавердим, Ўз ёғимда ўзим жизланавердим, Сенга ёқсам дедим-изланавердим.
Афсус,бир хатодан ғаш юракларинг, Гулмиди ва ёки тош юракларинг, Муқаддас нарсалар ҳаққи онт ичсам Қандай бераяпти дош юракларинг!?
Ҳаёл жамолингга бўлиб парвона Бир сенга талпиндим,Сенчи ҳар ёна... Раво кўрмадинг ҳам жиндай ғазабинг Дилҳун-у дилшодинг айлаб буткул вайрона.
2012
Довон
Нишаблик ортгани сари туйғулар юксала борди, Чигалёзди машқларига шўнғиди юрак. Кейин қулаш бўлди, Даҳшатли қулаш.. Тушкунликка тушиш шу бўлса керак.
2013
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (02.07.2013)
| Муаллиф: Дилшод Жамолиддинов
|
Кўрилди: 996
| Рейтинг: 3.5/6 |
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|