" Осий ҳам бўлдим мен, гумроҳ ҳам бўлдим " дан келиб чиқиб " Авф этмай Худо ҳам дўзахин очди…"ни тушунса бўлади. Яшаган умрини анализ қилаётгандай. Лекин шеърда асосий айтилаётган фикр бу эмас, чунки " Мен телбани фақат онам кечирар...." сатри мазмунни етаклаб кетяпти. Диний образлар қаҳрамоннинг ички кечинмаларини ёритиш учун, оддий ўқувчига руҳан яқинлаштириш учун восита каби фойдаланилган . Лекин асосий мавзудан сал чалғитиб қўяётгандай бўлиб сезилавериши ўқувчининг диний кўз қарашларидан келиб чиқади. Ҳамма ҳам шеърни шоир каби тушуна олмайди, қолаверса одамзод фикрлаш қобилияти ва билим даражасига қараб бир биридан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам шеъриятда дин мавзусидан фойдаланишда маълум бир чегара бўлиши керак шекилли...